Главная » 2013»Yanvar»4 » O'zbek qizini sevib qogan yigit Amudaryo kechib o'tdi
22:56
O'zbek qizini sevib qogan yigit Amudaryo kechib o'tdi
Афғонистонлик туркман миллатига мансуб 19 яшар Абдулназар исмли йигит ўзбекистонлик 19 яшар Саломат исмли қизни севиб қолди. Телефон орқали танишиб қолган ёшлар Амударёнинг икки томонида туриб би йил давомида гаплашиб юришган. Фақат ММС орқали бир-бирини кўра олган ошиқлар гарчи қоидани бузиш эвазига бўлсада, ниҳоят дийдорлашдилар. дарё сувини кечиб Ўзбекистон томонга ўтган Абдулназар чегарачиларга бор гапни айтиб берди. Абдулназар Афғонистоннинг Сурхондарë вилоятига чегарадош Балх туманининг Шўртепа туманида яшайди. Амударëнинг жанубий соҳилида жойлашган Шўртепада азалдан туркманлар яшаб келади. Бу ҳудудда яшовчи аҳолининг кўпчилигида Ўзбекистонда хизмат кўрсатаëтган мобил алоқа операторлари сим-карталари бор ва Абдулназар ҳам ана шундай телефонларнинг биридан бўлган янглиш қўнғироқ туфайли, Саломат билан танишиб қолган. Бир йиллик телефон сўзлашувларидан сўнг¸ севгилиси дийдорини кўришга ошиққан Абдулназар¸ ота-онасига аймай¸ Амударëни кесиб ўтади ва Ўзбекистон чегарасига ўтиши билан¸ ўзини тўғри чегарачилар ихтиëрига топширади. Абдулназарнинг айтишича, у дарëдан нариги қирғоқдаги чангалзорга ўтиб ярим кун юрган. Кейин чегарага чиқиб¸ тўғри аскарларнинг олдига борган. Чегарачилар бўлган воқеадан хабар топгач, қиз билан онасини чақиртиришган. - Мен уларга ўзимнинг ошиқ эканимни айтиб бердим¸ қизни кўриш учун бу ерга келдим¸ дедим. Нимага паспортинг билан тўғри йўлдан келмадинг¸ деб сўрадилар. Мен виза учун қаерга боришни билмаганимни айтдим, дейди ошиқ йигит. Шу тариқа, ошиқ йигитга ўз севгилиси қишлоғида меҳмон бўлишига рухсат берилди. - Олтинсой районида яшар экан¸ уч кун қизнинг уйида меҳмон бўлдим. Кейин Деновда меҳмонхонада турдим. 22 кун деганда Афғонистонга қайтдим, дейди Абдулназар. Маълумотларга кўра, Амударëнинг икки қирғоғида яшовчи ушбу ошиқларнинг никоҳига уларнинг ота-оналари розилик беришган. Абдулназар шу кунларда расман виза олиб Олтинсойга бориш ва у ерда тўй қилиб¸ Саломатга уйланиш орзуси билан яшамоқда.