SHERLAR.BIZ Shanba, 20.04.2024, 16:07
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Mart » 7 » Оқ отли шаҳзодасини кутаётган 8 санам
17:38
Оқ отли шаҳзодасини кутаётган 8 санам
Мазкур саҳифа орқали тез орада оила қуришни режалаштираётган, тасаввуридаги оқ отли шаҳзодасини кутаётган санъаткор қизларимизнинг “ТОП-8”лигини туздик...

1. “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура мазкур рейтингимизда биринчиликни эгаллаб турибди...


Манзура Йўлдошева:

1978 йилнинг 21 февралида таваллуд топган.

Профессионал ижодга 17 ёшида қадам қўйган Манзура бугун шоу-бизнесда ўз тенгқурлари орасида бир неча йилдан буён мавқеини бир маромда ушлаб келаётган санъаткорлардан. Хонанда ўз оиласини таъминлай оладиган, мард эркакларни ҳурмат қилади.

2. Фильмларда камнамо бўлса-да, ўз мухлисларига эга бўлган актриса Ситора Фармонова рейтингимизнинг иккинчи ўринида...

Ситора Фармонова:

1984 йилнинг 20 августида туғилган.

Актриса бугунга қадар 20 га яқин фильм ва сериалларда катта-кичик роллари билан танилган. Ситоранинг берган маълумотларга қараганда, у шу йилнинг ёз ойларида турмуш қуришни режалаштиряпти. Куёвнинг “Сизнинг ҳамма инжиқликларингизга розиман”, дейиши мен учун катта совға”, дейди актриса.

3. 2012 йилнинг энг шов-шувли актрисаси бўлган Ойдин Юсуповага учинчи ўрин насиб этди...


Ойдин Юсупова:

1984 йилнинг 13 ноябрида дунёга келган.

Ойдин доим турмушга чиқишни режалаштираётганини айтади. Аммо унинг висол оқшоми қачон экани ҳозирча маълум эмас.

4. Навбат Муниса Ризаевага...

1986 йилнинг 21 октябрида таваллуд топган.

Ризаевага машҳурлик бошқа санъаткорларга қараганда кеч насиб этган бўлса-да, у оила қуришни жуда-а-а узоққа чўзиш ниятида эмас. Хонанда жорий йилда турмуш қуришни режалаштиряпти, куёв санъат оламидан. Аммо унинг кимлиги ҳозирча сир тутилмоқда.

5. Навбатдаги ўрин ижодкорлар оиласининг давомчиси хонанда Ойхон Ифорзодага насиб этди...

Ойхон Ифорзода:

1989 йилнинг 23 мартида туғилган.

Актрисанинг айтишича, турмуш қуришни аввалдан режалаштиришнинг фойдаси йўқ. Аммо тақдирдан қочиб бўлмайди, деган фикрда. Ойхон байрам учун қимматбахо совға сўрайдиганлардан эмас. Кичик бўлса-да, совғангиз уни лол қолдиради!

6. “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз ҳам ушбу рўйҳатимиздан четда қолмай 6 ўринни эгаллади...

Дилсўз, (Гўзал Жуманиёзова):

1989 йилнинг 8 майида туғилган.

Эркаклардаги ҳушмуомалалик, мардликни қадрлайдиган Дилсўз турмуш қуриш борасида ҳали аниқ қарорга келмаганини маълум қилди. Аммо тўй келаси йилдан қолмаслиги аниқ экан.

7. Умидахон Хожиева:

1990 йилнинг 2 мартида таваллуд топган.

Куни кеча 24 баҳорини қаршилаган Умидахонни ҳали-ҳануз болалик тарк этмаган. “Хонанданинг фотихаси бўлибди”, деган гап тарқаганди. Умидахон буни рад этиб, бу йилги режасида турмуш қуришга ўрин йўқлигини маълум қилди.

8. Йигитлар таърифи билан айтганда “ёқимтой қиз” дея ном олган актриса Шаҳзода Муҳаммедова ушбу рейтингнинг охирги ўринида...

Шаҳзода Муҳаммедова:

1991 йилнинг 15 апрелида туғилган.

Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган актриса айни кунда дизайнерлик билан ҳам шуғулланади. Шаҳзода 8 март байрамига машинасининг ўриндиқлари учун ноодатий ғилоф совға қилишларини кутаётганини маълум қилди. Дарвоқе, актрисанинг айтишича, у ҳали-бери турмуш қурмоқчи эмас.

Қамариддин ШАЙХОВ тайёрлади
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 798 | | Теги: Оқ отли шаҳзодасини кутаётган 8 сан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Mart 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz