SHERLAR.BIZ Chorshanba, 25.12.2024, 07:15
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 21 » O`zing qazigan choh (hikoya)
22:19
O`zing qazigan choh (hikoya)
Убайдулло ошпаз ғалати товушни эшитиб ташқарига чиқди. Дарвоза ўрнатилган кўча деворининг бурилган жойида кимдир тупроқ отяпти. Чопонининг барини ўнгарганича вазмин қадамлар билан борди. Қўшниси Баҳриддин ер қазимоқда эди.
– Баҳай, Баҳри, ҳорма энди, сабзига ўра қазияпсанми дейман?
Баҳриддин дурра ўралган бошини кўтариб қаради.
– Ҳа, Убай ака, бор бўлинг. Ўрамас бу, ҳожатхонани янгиламоқчи эдик. Шунга қазиятувдим.

«Эси жойидами бунинг? – ўйлади ошпаз. – Шунча катта ҳовли туриб, ҳожатхонани кўчага қаратиб соладими?! Яна менинг деворимга елкалатиб-а…»

– Қизиқмисан, жой қуриб кетгандек…

Қўшниси ер ўйганча жавоб қайтарди:

– Э ака, ўзимизам келинингиз билан анча тортишдик. Молхона биқинидаги эски ҳожатхона бошимга битган бало эди. Кеч кириши билан болалар ҳам, келинингиз ҳам боришга қўрқишарди. Чироқ ўтказиб ҳам қутулмадим, бу электр ўлгурнинг ўчиши кўп, ҳар кеча камида беш-олти марта қатнаш жонга тегди. Шунга яқинроққа деб…

Убайдуллога унинг бу гаплари наша қилди.

– Эй менга қара, сен ростдан ҳам шу ишни қилмоқчимисан?! Кўчага тақаганинг-ку майли, мана бу девор ортида менинг ошхонам борлиги, янганг билан қизларим уззукун шу ерда куймаланишини билмайсанми? – деворга шапиллатиб уриб гапирди ошпаз. – Фаросатингга ўқ текканми дейман?!

Баҳриддиннинг қошлари чимирилди. Қўшнисининг баланддан келиб гапириши ҳамиятини қўзғатди.

– Айтдим-ку ака, болалар қишли-қировли кунларда, қоронғида юрмасин деб…

– Э, кўтар-е… Ўша қасмоқ болаларингдану тантиқ хотинингдан ўргилдим! Кўм чуқурингни! Чалмайсан бу ерда карнай-сурнайингни!

Ётиғи билан тушунтирилганда, пастроқдан келинганда тушуниши, гапга кўниши аниқ бўлган Баҳриддин энди астойдил тўнини тескари кийди.

– Ўв ака, хотинга тил теккизманг, осмон қўлингизда бўлса ташлаб юборинг-е.

– Кўмасан дедимми, кўмасан, мен билан ўчакишма, бола, – ортиқча пўписага ўтди ошпаз.

Баҳриддин белкурагини ерга ташлаб унинг ёнига келди. Убайдулло ҳам худди муштлашадигандек хезлана бошлади. Лекин Баҳриддиннинг нияти бошқа эди. У ердан чўп олиб девор қиррасидан тўғри чизиқ чизди.

– Мана шу чизиқдан бу ёғи менга ҳатланган, қачон шундан ўтсам, хўжайинлик қиласиз. Ўзимнинг чегарамда хоҳлаган нарсамни қуриб, хоҳлаганимни бузаман, бўйнингизни бориб янгамга чўзинг, тушундингизми?!

Унинг важоҳатидан ҳайиққан Убайдулло ошпаз беихтиёр бир қадам ортга чекиниб чизиқдан берига ўтди. Жанжални давом эттиришга юраги дов бермади. Яна битта гап ёқалашишга олиб боради. Баҳриддин ундан анча ёш, бақувват. Капгир ўйнатадиган ва кетмон урадиган қўлларни тенглаштириб бўлмайди…

Қалбини алам ўртади, катталари қаторасига уч қиз. Ёлғиз ўғли Лутфулло энди бешни қоралади. Каттароқ йигит бўлганда ёнига кирармиди…

Кетар чоғдаям пўписани учириб кетди:

– Ҳали кўрасан, бурнингни ерга ишқайман, бола…

Белкурагини олиб қайта қазий бошлаган Баҳриддин ердан кўзини узмай жавоб қайтарди:

– Э, қўлингдан келганини қил!

Юмшоқлик билан келинса, икки қўшни ўртасида осонгина ҳал бўладиган масаланинг яхши битишини эмас, қандай қилиб Баҳриддинни боплаб таъзирини беришни ўйлади. Уйга кирганида ғазаби босилиш ўрнига баттар кучайди. Ён қўшни бўлиб кўзига чўп суқса-я, кечагина бурнини тортиб юрган бола эди. Уйланганда ўзи ош дамлаган. Энди тили чиқиб бетга сапчияпти...

Ошпазнинг маҳаллада обрўси бор. Ҳарқалай, ўзи шундай ҳисоблайди. Катта-кичик, ҳамманинг иши тушади. Бир кўнгли шарт бориб оқсоқол билан Носир мелисани айтиб келмоқчи бўлди. Лекин ор қилди, яна нима деб арз қилишни билмай боши қотди. Улар ҳам келиб Баҳриддиникини маъқуллашади-да, жой уники бўлса…

Тушга яқин капгирини этакка ўраб кўчага чиқди, хизмати бор. Баҳриддин қаза-қаза чуқурга тушиб кетган, ўзи кўринмайди, фақат отилиб чиқиб ёйилиб кетаётган қоп-қора тупроқ унинг ғайрат билан ишлаётганидан дарак берарди. Бола-болада, ўғилчаси Лутфулло Баҳриддининг ўғли Баҳодир билан оталарининг ғиж-ғижидан бехабар маза қилиб тупроқ ўйнашарди.

– Лутфулло, кир уйга, – ғазаб билан қичқирди ошпаз. Ўғлини киритиб, хотинига болани кўчага чиқармасликни тайинлаб дарвозани ёпди-ю тўйга жўнади.

Хизмати тун ярмида битди. Тўй эгаси чой пулига хасислик қилмади. Мўлжалидан ҳам кўпроқ бергани устига битта тугунчада майда-чуйда ҳам қилиб узатди. Озгина ичишди ҳам. Чайқалиб келаётганида дарвозаси устидаги чироқнинг хира нурлари дўппайган тупроқ уюмини ёритиб турганини кўрди. Яна кундузги алами қўзиди.

Чуқур ичида нимадир инграгандек бўлди. Истар-истамас бориб қаради. Қоп-қора чуқур тубида оппоқ нимадир қимирлади. Индамай тескари ўгирилдида уйига кириб кетди. Баҳриддиннинг зотдор оқ кучуги тушиб кетибди.

«Баттар бўлсин, – ўйлади у. – Эрталабгача ит азобини тортсин, дарвоқе, ўзи ит-ку…»

Кириб юмшоқ ўринга чўзилди.
* * *

– Дадаси, туринг, шўримиз қуриб қолди, – хотининг жазавага тушиб бақирганидан ўйғониб кетди.

– А… Нима… Нима бўлди?!

Хотини жавоб бермай кўчага отилди. Ошпаз ҳам сарпойчан хотинига эргашди.

Чиққанларида қизлари чуқур лабида изиллаб йиғлашар, пастга қўл чўзишарди. Учиб борди. Пастдан Баҳриддин сулайиб ётган Лутфуллони тепага узатаётган, қизларнинг қўли олишга етмаётганди. Убайдулло шарт бағрини ерга бериб боласини тортиб олди. Бола йиқилганида Баҳриддин қолдириб кетган белгуракнинг ўткир қиррасига биқини билан урилган, анча ётганидан оппоқ кўйлагида қон аралаш тупроқ қотиб қолганди. Ошпаз боласини қучиб додлаб юборди:

– Вой, бола-ам!..

Белкуракка оёқ қўйиб чиққан Баҳриддин чопиб келиб Лутфуллонинг бўйнини ушлади. Югурганича ичкарига кириб кетди ва дарвозани очиб, эски «Москвич»ни тариллатиб чиқди.
* * *

Лутфулло уч кун деганда ўзига келди. Баҳриддин шаҳардан чақириб келган шифокорларнинг муолажалари эм қилиб, бола соғая бошлади. Убайдулло ошпаз уч кечаю уч кундуз мижжа қоқмай боласи тепасида ўтирди. Кўнгилдаги шайтон куйикиб юрган Баҳриддинни қийма-қийма қилиб ташлаб хумордан чиқишга ундарди. Лекин ўша тунда ўзининг лоқайдлигини эслаб аламини ичига ютди, жанжалга ҳоли ҳам йўқ эди.

Ўлим билан олишиб ётган боласини кўрганида ичини ит тирнарди.

Ўн етти кун деганда жавоб беришди. Ўн етти кун шифохонадан жилмади. Баҳриддин ҳар куни келиб хабар турган бўлса-да, иккиси бирор оғиз гаплашишмади. Жавоб теккан куни укаси машинасида олиб кетди.

Орқада ўғлини қучиб кетаётганида укаси деди:

– Битта қўй сўйдириб, маҳаллани айттирдим. Домлалар ҳам келишган, хатм ҳам қилдирамиз. Жияннинг бош кўзидан садақа, ака, бу.

Укасининг ғамхўрлигидан тўлқинланиб кетди. Дарвозаси олдида одамлар тўпланиб туришарди. Ҳамма билан қучоқлашиб кўришаётганида зимдан девор ёнига қаради.

Чуқур текисланиб ташланган, ўрнида пақирдай-пақирдай чуқурчалар билан иккита бодом кўчати ётарди.

Ҳайрон бўлди. Белкурак олиб қаршисига келган Баҳриддин унга қаради:

– Ўғилларга атаб кўчат қадайлик, ака, илоҳим, мевасини болалар ейишсину набиралармиз шу дарахтларнинг соясида ўйнашсин. Қани, Лутфулло кўчатни ушлаб тур, отанг иккимиз тагини кўмамиз. Сен сув қуй, Баҳодир.

Томоғига нимадир тиқилиб, кўзлари ёшга тўлган Убайдулло ошпаз қўшниси Баҳриддинни қучиб олди.
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 803 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Guli_zoda21.03.2013 23:36
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz