Статистика |
Hozirda saytda: 6 Mexmonlar: 6 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 26 » НУ: «Фарҳод ГЭСда фалокат юз бериши мумкин»
22:23 НУ: «Фарҳод ГЭСда фалокат юз бериши мумкин» |
Фарҳод ГЭС © wikimedia.org Тожикистон томонидан оддий техника хавфсизлиги талабларига ва объектдан фойдаланиш нормаларига риоя қилинмаётгани Ўзбекистонга тегишли Фарҳод ГЭСнинг бузилишига сабаб бўлиши мумкин. «Новости Узбекистана» нашрининг ёзишича, бунинг натижасида Ўзбекистоннинг бир қатор аҳоли пунктлари сув остида қолиши хавфи бор.
Қуйида «Новости Узбекистана» газетасида чоп этилган «Фарҳод ГЭСда фалокат юз бериши мумкин» номли мақола таржимасини келтирамиз.
Қайд этиш жоиз, Фарҳод тўғони бўйлаб ўтказиш режими Ўзбекистон томонидан назорат қилинган вақтларда оғирлиги 8 тоннадан кўп бўлган транспорт воситалари кўтарма бўйлаб ўтишга қўйилмас ва бошқа йўналишлар бўйлаб жўнатиларди. Ўша вақтларда фавқулодда вазиятлардан ҳимояланиш мақсадида ҳар иккала тарафдан дамба остонасига оғирлиги 8 тоннадан кўп бўлган транспорт воситаларининг ўтишини тақиқловчи белги қўйилган турарди. Бундан ташқари, дамбага кираверишда алоҳида милиция наряди ҳам хизматда бўлиб, тўғон бўйлаб транспорт воситаларини ўтказиш бўйича тегишли режимни назорат қилиб турарди.
Бугун эса Тожикистон томони дамба бўйлаб транспорт воситаларини хавфсиз ўтказиш режимига риоя қилмаяпти. Сўғд вилоятининг Мастчоҳ туманига кетаётган, баъзи ҳолатларда оғирлиги 20 тоннадан ҳам ошиб кетадиган кўп юк ортилган оғир юк машиналари, Хитойда ишлаб чиқарилган Howo, «Камаз» ағдарма машиналари дамба бўйлаб ҳеч бир тўсиқсиз ҳаракатланишмоқда, бу эса тўғоннинг аста-секин емирилишига сабаб бўлмоқда. Тушунарсиз сабабларга кўра йўл белгилари ҳам йўқолиб қолган. Айтмоқчи, бу Тожикистон тарафининг Фарҳод тўғонининг хавфсизлигига бепарволик билан муносабатда бўлишига доир биринчи ҳолат эмас. 2005 йил мартида, баҳорги сув кўпайиши айни авжига чиққан вақтда, Тожикистоннинг Мастчоҳ тумани ҳукумати кўрсатмасига асосан, Фарҳод тўғонидаги сув сатҳини тартибга солиб турувчи қопқоғига 50 самосвал ахлат ағдартирилган эди. Айни вақтда, Тожикистон томони бу ҳаракати билан Ўзбекистонга сув йўлини тўсиб қўймоқчи бўлганини очиқ маълум қилганди.
2009 йилнинг баҳорида Тожикистоннинг Спитамен тумани ҳукумати ташаббуси билан Фарҳод ГЭС ишчиларининг иш жойига бориш йўли ёпиб қўйилган эди. Натижада, Ўзбекистоннинг бир қатор аҳоли пунктлари бир ой давомида ичимлик сувисиз қолиб кетган эди. Кейинроқ эса «Қўштегирмон» чегара пункти раҳбарияти, ўзбекистонликлар объектдаги носозликни бартараф этишга шошилаётган бўлишлари ва бу ҳақда Тожикистон чегара идораси огоҳлантирилганига қарамай, ГЭС ходимларини тўғонга ўтишларига рухсат бермаган эди.
Қизиқ томони, Фарҳод ГЭС ва тўғон тўлиқ Ўзбекистоннинг маблағлари эвазига, айнан Ўзбекистон эҳтиёжлари учун қурилган. Фарҳод тўғони қурилиши режалаштирилган ҳудуднинг бир қисми ўша вақтларда Тожикистон ССР таркибида бўлган. Музокаралардан сўнг Тожикистон ССР керакли ҳудудларни Ўзбекистонга беришга бажонидил рози бўлган. Ўзбекистонга берган еридан уч баравар кўп ҳудуд олганидан кейин, хурсанд бўлмай бўладими.
1962 йилда Тожикистон ССР Олий Кенгаши Президиуми котиби, ушбу ҳудудлар Ўзбекитсонга тегишли эканлигини исботловчи – Тожикистон Давлат геодезия назорати ҳудудий инспекциясининг ҳужжатлари ва топографик харитасини тасдиқлаган эди.
Бироқ, 2000 йилнинг майида, тахминан соат 5:30ларда Тожикистон томони Ўзбекистоннинг бир қатор аҳоли пунктларига ҳужум қилиб, эгаллаб олинган ҳудудни Тожикистонники деб эълон қилди. Биргина Ўзбекистон ҳукуматининг қуролли низони кенгайиб кетишини хоҳламагани сабаб ҳарбийларимиз босқинчи ва ғаламисларни мамлакатимиз ҳудудидан ҳайдаб чиқаришларига халал берганди. Ўзбекистон томони муаммони қон тўкишларсиз – дипломатик йўл билан ҳал этиш ташаббуси билан чиққанди.
Агар Фарҳод ГЭСда ҳалокат юз берса, бунда фақат ва фақат Тожикистон ҳукумати айбдор бўлади.
Улар эса яна Роғун ГЭСни ҳам қуришмоқчи.
Тимур Самандаров, «Новости Узбекистана», 8 (653)-сон
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 730 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|