SHERLAR.BIZ Payshanba, 25.04.2024, 04:27
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 30 » Nomur o'g'risi... (HIKOYA)
17:03
Nomur o'g'risi... (HIKOYA)
Кимки ҳаётни ўйинчоқ деб билса, унинг ўзи эрмак бўлади, элнинг тавқи лаънатига қолади. Зеро, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам одамнинг ўз қўлида. Чунки ҳаёт йўлининг паст-баланди кўп. Ҳамма гап ҳаётда, тўғри йўл танлай билишди. Рашид Боқиев ўз ўрнини топиш учун сабр-қаноатга, ақлга суянмади. Орттирган дўстлари ҳам ўзига ўхшаган саёқ, дайди ва маишатбоз. Аёл деса ўзини томдан ташлашади. Ҳали чимилдиқ кўрмай туриб хуфия фоҳишахоналарда бир неча марта "меҳмон” бўлишди. Охир оқибат Рашидга "судланган” деган тамға босилди.

Ўғлининг босар-тусарини билмай қолганлигини кўрган, унинг хурмача қилиқларидан безор бўлган отаси уни таниш-билишларини ишга солиб ҳарбий хизматга жўнатди. Ўзи ҳарбий қисмга бориб командирлардан ўғлининг ҳатти-ҳаракатидан хабардор бўлиб туришларини, ўғли қишлоқда уни хўп безор қилганини айтди.[www.JPG.uz -saytdan olindi]

Шундай қилиб, Рашид ҳарбий хизматни ўтай бошлади. У қафасдаги қуш холатига тушганди. Эрта азонлаб туриш, спорт билан шуғулланиш, ҳарбий машғулотларни бажариш, ўқиш унга жуда оғир келди. Рашиднинг бўлари бўлди. У ўлганининг кунидан ҳарбий қисмдаги тартибларга кўникишга мажбур эди. Аммо токайгача?

Негадир ҳарбий қисмдаги ётоқдошлари Рашидни ёқтиришмайди. Ичади, чекади, аёлларни кўрса оғзининг сўлаги оқади дейишади. "Икки-уч марта ўн беш суткага қамалган экан”, деб бурунларини жийиришади.

...Ўша куни ерларга бироз қор тушган бўлса-да, баҳор ҳиди уфуриб турарди. Ҳамма хонадонда Наврўз нафаси, байрам тараддуди. Кўпгина хонадонларда қозонлар осиғлиқ. Бирида иссиқ овқат пиширилаётган бўлса, катта дошқозонларда сумалак қайнаяпти. Маҳалланинг табаррук онахонлари, сулув келинчаклари-ю болакайлар қозон атрофида парвона. Бир томонда қизлар доира чалишаётган бўлса, иккинчи томондагилар шўх рақсга тушяпти. Гоҳ-гоҳида оппоқ рўмол ўраб олган кампирлар ҳам даврага қўшилиб, қиз-жувонларнинг қийқириғига сабабчи бўлишмоқда. Наврўздай нашъали ва шукуҳли байрам борми? Бутун борлиқ, табиат, одамлар кўнгли ҳам яшнайди, гул очади Наврўзда.

Афсуски, бу улуғ айём тонгги Мўйдин Тоғаевлар хонадонига яхши кайфият билан бир олам фожеа ҳам олиб келди. Уларнинг севимли қизи Дилбарой қўшнисиникидага сумалакка бориб келмоқчи бўлди. "Майли, дугоналаринг билан ўйнаб, тезроқ уйга қайтгин”, дейишди ота-онаси.

Энди воқеани шу ерда тўхтатиб, бироз чекиниш қилишимизга тўғри келади. Ўша куни Рашид командирларининг овозидан эрта уйғонди. "Уҳ, яна бошланди. Қишлоқда юрган кунлари олтинга тенг дамлар экан. Қани энди бу ердан тезроқ қутилиб кетсам эди. Аммо бунинг иложи йўқ. Бир илож қилиб кўнглимни ёзиб олсам армоним қолмасди. Бироқ командирлари бир зум бўш қўймайди. Улардан жавоб сўрасинми? Нима қилсин экан? Рашид шу тахлит кечгача сичқон пойлаган мушукдай пайт пойлади. Командирларнинг чалғиб қолишини кутди. Ниҳоят, кеч соат ўндан ўтганда у навбатчининг кўзини шамғалат қилиб ташқарига отилди. Кўпдан буён мўлжаллаб қўйган маҳалла яқинидаги майдончага отилди. Майдон кимсасиз эди. Узоқдан мусиқа садолари эшитилиб турарди. Рашид пайт пойларди. Бу пайтда қизлари Дилбаройни сумалакка жўнатган ота-она ғафлат босиб уни кутиб ўтиришарди. Бечора ота-она қизларини "Сал кўнглини ёзиб келсин” деб ўйлашганди.

Шу пайт Дилбарой лоп этиб сумалак бўлаётган хонадондан чиқиб қолса бўладими. Кўзлари бўриникидай ёниб кетган Рашид икки сакраб қизнинг қаршисидан чиқди.

– Ҳой қизалоқ, юр, сени кузатиб қўяман, –деб уни чалғитди. Бироз юришгач, қизга йўлбарсдек ташланиб, унинг оғзини кетмондай кафти билан бекитиб майдон четига судради. Қиз ихрашга улгуриб-улгурмай разолат ва қабоҳат қурбони бўлди. Мурғак онги билан қандай даҳшат рўй берганлигини англолмай ҳушидан айрилди. Шу тун ой қалқиб-қалқиб кетди. Осмондаги сон-саноқсиз юлдузлар-да бўзлаб-бўзлаб юборишди. Ўша тун иймон куйди... У ёғини ёзишга қалам бормайди.

Тунги соат ўн иккиларда шаҳар ички ишлар бўлимига балоғатга етмаган қизалоқ зўрлаб кетилганлиги ҳақида хабар келди. Воқеа жойига биринчи бўлиб етиб келган участка нозири Муҳаммадали Отажоновнинг бутун вужуди зирқираб кетди. Бўлимдаги барча йигитларни оёққа турғазди. Жиноятчи ўзидан ҳеч қандай из қолдирмаганди. Бирон шубҳали далил йўқ. Жабрланувчининг ота-онаси билан "Тез ёрдам”да шифохонага юборишгач, Муҳаммадсоли Отажонов ходимларга ҳар бир қарич ерни синчиклаб кўздан кечириш ҳақида топшириқ берди. Бироқ қоронғи майдонни кўздан кечириш осон эмасди. Шунинг учун ҳамма қўл фонари билан қидирувни бошлади. "Жиноятчи ўзидан бирорта из қолдирган бўлиши керак!” деди Муҳаммадсоли Отажонов ишга киришаркан. Игна билан қудуқ қазишдек машаққатли бўлган бу қидирув тонгга яқин ниҳоясига етди. Участка нозири Муҳаммадсоли Отажонов ердан ҳарбийларнинг жетонини (тамға) топиб олди. Тезкор гуруҳ вакиллари билан эрта тонгда ҳарбий қисмга кириб келган милиция ходимлари жиноятчини ухлаб ётган жойида қўлга олишди. Рашид учун сичқоннинг ини минг танга бўлиб қолди. Унга на отаси, на отасининг казо-казо танишлари ёрдам беришолмади. Ёшлигини беҳуда совурган Рашид Боқиев узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бироқ номус ўғриси Рашид-ку тегишли жазосини олди. Бу бедодлик, имонсизликни кўрган буюк аждодларимизнинг руҳлари чирқирамадимикин! Нега ҳанузгача онда-сонда бўлсада Рашид каби сассиқ алафлар ҳаётимизга оғу соляпти? Нега жиноят устига жиноят қилишиб, тинчимизни ўғирлашяпти? Ахир Дилбарой каби бегуноҳ қурбонлар бизнинг фарзандимиз-ку. Нега фарзандларимизни ёмонлардан асрай олмаяпмиз, деган саволлар қўлимизга қалам тутқазди. Балки бу жиноят тарихи бошқаларни ҳушёрликка чорлар деган умиддамиз. Зер, "Ўзингни, ўз уйингни асра” деб бежиз айтмаганлар.
Ҳабиба ЎКТАМ
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 788 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz