Статистика |
Hozirda saytda: 10 Mexmonlar: 10 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 23 » Ногиронлар биометрик паспортни яшаш жойида олади
18:50 Ногиронлар биометрик паспортни яшаш жойида олади |
Юртимизда биометрик паспорт маълумотларини тўплаш учун мобил станциялар ташкил этилади. ЎзАнинг хабар беришича, мазкур мобиль станциялар имконияти чекланган инсонлар (юролмайдиган ногиронлар) учун хизмат кўрсатади. Ана шундай фуқароларнинг биометрик маълумотларини олиш учун мобиль станциялари уларнинг яшаш жойига боради ҳамда ўша ернинг ўзида рақамли суратга туширади ва бармоқ изларини олади. Бу турдаги мобил станциялар йўлга қўйилгунга қадар, юролмайдиган ногиронларнинг Ички ишлар вазирлиги Ҳорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг худудий бўлинмасига берган аризасига биноан, истисно тарзда Ўзбекистон Республикасининг нобиометрик паспорти берилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2009 йил 23 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ фуқароларга биометрик паспорт бериш жараёни амалга оширилмоқда. Ҳужжатда 2015 йилнинг охирига қадар биометрик пасспортга тўлиқ ўтиш назарда тутилган. Ҳозирда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти 2015 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади. Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёнинг 30дан зиёд давлатида биометрик паспорт жорий қилинган. Биометрик паспортда эгасининг шахсий биометрик маълумотлари, яъни рақамли форматдаги сурати ва бармоқ изларидан иборат электрон чип ҳамда биографик маълумотлар мавжуд бўлади.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 825 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|