Статистика |
Hozirda saytda: 36 Mexmonlar: 36 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 27 » Ногирон мушук икки оёқлаб юришни ўрганди (фото)
21:20 Ногирон мушук икки оёқлаб юришни ўрганди (фото) |
Буюк Британияда бахтсиз воқеа оқибатида чап қўли ва оёғидан махрум бўлган Кэффри лақабли мушук ўнг қўли ва оёғининг ўзида юришни ўрганиб олди. Аввалига иккита оёқда юришга қийналган ногирон мушук энди чопқиллаб юрибди. Хабарларга қараганда, 58 ёшли Сью Гривс хонимнинг севимли мушукчаси бундан қарийб ўн йил муқаддам автомобиль тагида қолган эди. У пайт Кэффри атиги уч ёшда бўлган. Мудҳиш ҳодиса уни орқа чап оёғидан махрум қилган. Минг афсуски, ўтган йили ветеринарлар мушукнинг чап қўлида эски жароҳатлар оқибатида ўсимта пайдо бўлганини аниқлашган. Шундай қилиб бечора Кэффри бир қўлидан ҳам айрилган. Шифокорлар жарроҳликдан сўнг мушукнинг бошқа юрмаслигини айтишган эди. Бироқ мўъжиза юз бериб эпчил Кэффри яна юра ва ҳатто югура бошлади. Бунда унга мушук эгаси ва унинг яқин дўсти – 8 ёшли қўшни қиз Эшли Тайлер катта ёрдам беришди.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 670 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|