Главная » 2014»Mart»23 » Нью-Йоркда 14 ёшли бола автобусда отишма уюштирди
08:03
Нью-Йоркда 14 ёшли бола автобусда отишма уюштирди
Нью-Йоркда 14 ёшли ўсмир бола автобусда отишма уюштирди. Воқеа вақтида автобус йўловчилар билан тўла бўлган.
Фожеа икки ўсмирнинг келиша олмай қолганидан бошланган. Шундан сўнг ўсмир уни отиб ташламоқчи бўлган. Аммо, ўқ бошқа кишига бориб теккан. Оқибатда 39 ёшли Анхел Рохас ҳалок бўлди. У шифохонада олинган жароҳат оқибатида вафот этган.
Ўсмир ҳозирда қамоқхонада, унга қотиллик ҳамда ноқонуний қурол сақлаш ва ундан фойдаланиш айблари қўйилди. Суд қачон бўлиши ҳозирча номаълум.
Шунингдек, автобусдаги бошқа йўловчилар жароҳати ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Полиция ўсмир қаердан қуролни олганини ва отишма сабабларини аниқламоқда.