SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 16:37
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Fevral » 18 » NILUFAR USMONOVA XAQIDA MU'LUMOD!!!
21:39
NILUFAR USMONOVA XAQIDA MU'LUMOD!!!
1. To'liq ism–sharifi Khakimova Nilufar Ibragimhanovna
2. Laqabi yoki tahallusi Kukusha, Lu, Ninyu
3. Tug'ilgan joyi va vaqti Toshkent shahri, 6 aprel 1987 yil soat 14:00da
4. Vazni 53 kg
5. Bo'yi 163 sm
6. Millati O'zbek
7. Harakteri Yumshoq
8. Oilaviy sharoiti Ajrashgan. 1 o'g'li bor
9. Yoshlikdagi hato uchun eng og'ir jazo Kaltak
10. Birinchi bo'sa sobiq turmush o'rtog'i bilan (16 yoshida)
11. Birinchi bor o'zi tayyorlagan taomi Palov (8 yoshida)
12. Sevimli aktyor va aktrisasi Yodgor Sa'diev va Zuhra Ashurova
13. Sevimli xonandasi Yulduz Usmonova
14. Sevimli filmi "Mahallada duv-duv gap"
15. Sevimli qo'shig'i Yulduz Usmonova ijrosidagi "O'g'il bola" va xalq qo'shig'i bo'lmish "Mustahzod"
16. Sevimli taomi Palov, sho'rva va gumma
17. Sevimli ichimligi Ko'k choy
18. Sevimli sport turi Ot sporti
19. Sevimli mashg'uloti Ovqatlanish va shirin taomlar pishirish
20. Sevgan insoni Oilasi
21. Foydalanadigan atiri "Sheyh"
22. Shiori Onam so'zini esdan chiqarmaslik
23. Mukofotlari Uning uchun eng katta mukofot, onasining "molodets" so'zlari
24. Ko'p ishlatadigan so'zi Joningdan
25. Shaxsiy avtomobil markasi "Mersedes" ko'k rangda
26. Agarda xonanda bo'lmaganida Onasining qizi yoki yaxshi rafiqa va ona
27. Orzusi Juda ko'p
28. Armoni Yo'q
29. Shaxsiy e-mail manzili Yo'q
30. Shaxsiy sayti Hozircha yo'q
Нилуфар Усмонова 1987 йил 6 апрелда Тошкент шаҳридаги №6 туғруқхонада дунёга келган.
Ёш оила вакиллари бўлмиш Юлдузхон (ўзбек примадоннаси Юлдуз Усмонова) ва (созанда) Ҳакимжон турмуш қуришларидан 3 йил олдин, илк учрашиб юрган вақтларида, турмуш қуриб, қиз фарзанд кўрсак, исмини Нилуфар қўямиз, деб ният қилишган эди... Улар муҳаббатининг меваси, дунёга келган қизалоққа, ўзлари орзу қилгандек, Нилуфар деб, исм қўйишди.
Санъаткорнинг ҳаёти доимий равишда бандликда ўтиши, ўз оиласи ва фарзандларига кам вақт ажратиши табиий ҳол. Агар, оилада эру хотин ҳам санъаткор бўлса-чи? Доимий равишдаги концертлар, гастроллар, студиялардаги бедор тунлар... Консерваторияда таҳсил олган Юлдузхон ва Ҳакимжонларнинг оиласи ҳам бундан мустасно эмасди. Юлдузхон хонанда бўлса, Ҳакимжон созанда эди. Натижада, Юлдузхон ўз фарзанди чақалоқ Нилуфарни вақтинча, Марғилондаги онаси Раҳимахон опа ("Ҳожи она”) ва туғишган опаси Раъно опа тарбиясига беришига тўғри келди. Аммо, қизининг тарбиясидан ҳамиша бохабар бўлиб турди.

Бошланғич таълимни Марғилондаги 18-мактабда, шунингдек Тошкентдаги 17-мактабда олган Нилуфарни кейинчалик онаси Юлдуз Усмонова таҳсилни давом эттириш учун Англияга юборди. Аммо, Юлдуз Усмонованинг онаси, яъни Нилуфарнинг бувиси Раҳимахон опанинг "Нилуфар ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонованинг қизи, демак, бошқаларга оила тарафлама ҳам намуна бўлиши керак! Англияда у ўзбеклигини, миллийлигимизни ёддан чиқариши мумкин...” деган сўзларидан сўнг, Нилуфар яна Ўзбекистонга қайтди.
Ватанга қайтгач, маълум бир муддат Тошкентдаги Дипломатия мактабида ўқиди, лекин у ердаги зиддиятлар сабаб, таълимни давом эттиришни истамади ва битирувчи синфларни Тошкентдаги махсус инглиз тилида таълим берувчи "Мирзо Улуғбек” номли Тошкент Халқаро мактабида битирди.
Бу орада Нилуфар санъат соҳасида ўз истеъдодини намоён қилиб, бир неча қўшиқлар куйлади ва улар оммалашиб ҳам улгурди.
Ҳар бир қиз каби бахтли келинчак бўлишни орзу қилган Нилуфар, 17 ёшда катта ҳаёт остонасига қадам қўйиб, ёш юрист Новзодхон Саидгазиевга турмушга чиқди. Гўзал келинчак бўлди! 6 апрель куни ўзининг туғилган кунида бўлиб ўтган тўйда, шоубизнеснинг барча вакиллари меҳмон бўлишди. 2005 йил 29 сентябрда эса, тўнғич фарзанди Саидаъзамхон дунёга келди. Нилуфар бахтли эди, бир муддат фарзанд тарбияси билан банд бўлди.

Афсуски, Нилуфарнинг бахтли турмуши кўпга чўзилмади, турмуш ўртоғининг айби билан оилавий бахт завол топди ва улар 2006 йилда расман ажрашишди...
Шундан сўнг, Нилуфар ижоддан руҳий ва маънавий мадад олди! Энг нуфузли компаниялардан бири "Тарона рекордс” билан тузилган шартнома унинг ижоддаги мавқейининг кўтарилишига сабаб бўлди. "Тарона рекордс” билан ҳамкорликдаги "Таслим” бўлдим қўшиғи, унга ҳақиқий танилиш воситаси бўлиб хизмат қилган бўлса, кейинги хит қўшиқ "Бир кунинг бахш эт!” эса, халқнинг севимли хонандасига айлантирди. Айнан, шу қўшиқ туфайли халқ уни Нилуфар Усмонова сифатида қайта кашф этди. Аввал, фақат машҳур хонанда Юлдуз Усмонованинг қизи, дея эътироф этилган бўлса, у эндиликда Нилуфар Усмонова бўлиб, ўз истеъдодини намоён қилди! Кетма-кет яратилган хит қўшиқлари, халқ меҳри, хонанданинг ўзига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.
Оилавий бахт ҳам Нилуфарни четлаб ўтмади, аксинча, иккинчи бор, унинг ҳаётига кириб келди. 2009 йилда оила даврасида, кичик никоҳ маросими билан иккинчи марта турмушга чиққан Нилуфар ўзининг чинакам бахтини топди. У иккинчи турмуш ўртоғининг исми-шарифини оммага ошкор қилишни истамайди. Аммо, хонандаликни давом эттираётганлигидан ҳам, турмуш ўртоғи унинг касбини тушуниб, ҳурмат қилаётганлиги сир эмас.
2011 йил 19 февралда иккинчи ўғли Иброҳимхон ва 2012 йил 4 октябрда учинчи ўғли Сулаймонхонни дунёга келтирган Нилуфар, ҳозирда бахтли оиланинг бахтли бекаси, ҳамда эл севган хонанда.
Ижод ва оилавий ҳаётни биргаликда, параллел олиб боришга улгураётган Нилуфар Усмонова олий маълумот олишни ҳам унутмаган ҳолда, 2006 йилда Юридик институтга ўқишга кириб, 2013 йилда тамомлаб, бакалавр даражасини олди.
Нилуфар Усмонова ҳомиладорлик вақтида ҳам, фарзандлари дунёга келганидан сўнг ҳам, ижодни бир зум бўлса-да, тўхтатгани йўқ! Ҳамиша ижодий изланиш, янги қўшиқлар яратиш ва куйлаш билан банд. Ижод уни ҳаётининг ажралмас қисмидир.
Категория: Yulduzlar biografiya | Просмотров: 2455 | | Теги: NILUFAR USMONOVA XAQIDA MU'LUMOD!!! | Рейтинг: 5.0/18
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz