Статистика |
Hozirda saytda: 34 Mexmonlar: 34 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 2 » Нилуфар Усмонова янги дуэтдошини яширяпти
02:20 Нилуфар Усмонова янги дуэтдошини яширяпти |
Хонанда Нилуфар Усмонова "Ана-ана” номли янги қўшиқ куйлади. Бобур Умаров сўзи, Жасур Абдураҳмонов мусиқаси билан куйланган ушбу қўшиққа тез кунларда клип ҳам суратга олиш режалаштирилган. Шўх ва рақсбоп қўшиқнинг клипи сюжет йўналишида бўлиб, унда хонанда беш хил кўринишда намоён бўлиши режалаштирилган. Бундан ташқари, хонанда янги йилда янги дуэт ҳам тақдим этиш ниятида экан. Маълумотларга кўра, Нилуфарнинг навбатдаги дуэтдоши нафақат ўзбек эстрадасида, балки дунёнинг кўплаб давлатларида машҳур бўлган хонанда экан. Усмонова дуэтдошининг исмини ҳозирча сир тутишни мақъул кўрди. Тахминимизча, бу турк эстрадаси юлдузи бўлиши мумкин. Чунки, кейинги пайтларда Нилуфар турк қўшиқларига кўпроқ эътибор қаратмоқда, қолаверса онаси, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам Туркия ижод қилади ва турк эстрадаси вакиллари билан яқин алоқада. Шундай экан, хонанда Нилуфарнинг ҳам улардан бири билан яқин ҳамкорлик ўрнатгани ҳақиқатга яқин. Яна ким билади, дейсиз...
|
Категория: Shou biznes olami |
Просмотров: 571 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|