SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.09.2019, 09:11
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 6 » Нилуфар Усмонова билан бир кун. Сочига Ласеттининг пули кетгани ва институтдан ҳайдалгани ҳақида
23:36
Нилуфар Усмонова билан бир кун. Сочига Ласеттининг пули кетгани ва институтдан ҳайдалгани ҳақида
Мухлисларни санъаткорнинг шахсий ҳаёти ва кундалик юриш-туриши қизиқтириши ҳеч кимга сир эмас. Шуни инобатга олган ҳолда "Юлдуз билан бир кун” лойиҳаси орқали санъаткорларнинг кун тартиби билан таништириб боришга аҳд қилдик. Саҳифамизнинг биринчи меҳмони хонанда Нилуфар УСМОНОВА ўзининг бир кунлик кун тартиби ҳақида ўзи ҳикоя қилиб беради...

Нилуфар Усмонова, хонанда: — Сиз азиз муштарийлар ва мухлисларимни бир кунлик кун тартибим билан таништиришга ҳаракат қиламан. Ўйлайманки, зерикиб қолмайсизлар! Ишлар кўпайиб кетиб, уйга кеч қайтганимда уйқудан бугунгидек соат 10:00да уйғонаман (кулади). Одатда нонушта қилмай, бир пиёла қаҳва ичиш билан чекланиб, гўзаллик салонига йўл оламан.

— Халқ хизматлари, тадбирлар бўлмаса, кўриб турганингиздагидек пардозсиз юраман. Баъзи санъаткорларга ўхшаб, табиий кўринишимдан уялмайман! Сочимни асло ўзим турмакламайман. Чунки сочимнинг парвариши билан сартарошим Зуҳра Собирова шуғулланади.

Зуҳра Собирова, сартарош: — Нилуфар етти йиллик мижозим. Соч парвариши учун эринмай ҳар куни келади. Сочи сийрак бўлишига қарамай, турмаклаётганимда сира қўшимча соч уламайман. Нилуфарни клип ва тадбирларда кўрганлар, "нарашивание” қилдирган”, деб ўйлашади. Лекин ундай эмас, унинг сочини парваришлаб, ўстириш учун битта "Lacetti” автомашинасининг пули кетган.

— Зуҳра опа бошимни массаж қилишидан ташқари, сочимни бақувват қилиш учун махсус укол — мезатерапия ҳам оламан. Муолажалар давом этаётган вақтда халқ хизматларига ҳам турмак қилмай, сочимни ўриб бораман. Агар сочимни парваришламаганимда, аллақачон тўкилиб кетган бўларди. Гўзаллик салонида ўзимга оро бериб олгач, ўқишга йўл оламан. "Нега кеч?!” деб ҳайратланишга шошилманг! Чунки дарсим 13:30 да. [www.JPG.uz-saytdan olindi]

— Тошкент Давлат Юридик институтини етти йилдан буён тамомлай олмай халакман. Дарсларга ўз вақтида қатнашолмаганим учун икки марта ўқишдан ҳайдалдим. "Кўр ҳассасини бир маротаба йўқотади”, деган мақолга ёш бўлганим учун "ҳассам”ни икки марта йўқотиб амал қила олмаганман (кулади). Худо хоҳласа, шу йил институтни битириб, диплом олиш ниятидаман! Лекин юридик соҳа бўйича ишлаш истагим йўқ. Балки кейинчалик зарурат туғилиб қолар, яна ким билсин. Узр, мен дарсга кириб чиқай, афсуски ичкарига бир ўзим киришимга тўғри келади. Энг қизиғи, одатда оналар фарзанди мактабдан чиқишини кутиб ўтиришади. Менда эса тескариси, яъни катта ўғлим Саидаъзамхон баъзида дарсларим тугагунча мени машинада кутиб ўтиради (кулади).

— Мана дарсларим ҳам тугади. Энди овқатланишга йўл оламан. Бир ўзим эмас албатта! Дўстим Сирожиддин билан бирга тушлик қиламиз. Итальянча таомларни жуда яхши кўрганим учун деярли ҳар куни итальян ресторанига овқатланишга бораман. Эрталаб нонушта қилмасам-да, тушликни ўз вақтида қилишга одатланганман. Кечки овқатга келсак, уйга кеч қайтганим учун ҳаммадан қолган овқатни ейишимга тўғри келади (кулади). Кеч келишнинг жазоси шу-да!

— Кунора рақс машғулотига бораман. Туғруқдан кейин тўлишганим сабаб, озиш учун энг яхши чора — рақс деб билдим! Қолаверса, санъаткорнинг саҳнадаги ҳаракатлари учун ҳам рақс асқотади. Рақсда бирга шуғулланадиган гуруҳимга келсак, улар бегона эмас. Аниқроғи, ўзим иккита янги лойиҳа ташкил этдим: "Усмонзода” ва "Махито” гуруҳлари. Насиб этса, улар ҳам халқимизнинг яхши кунларида хизмат қиладиган санъаткор бўлишади!

— Икки соатлик рақс машғулотидан чиқиб, мусқачиларимнинг олдига шошаман! Чунки овозимни созлаш, янги қўшиқларни куйлашни машқ қилиш учун ҳар куни репетиция қиламиз. Айтмоқчи, табла — зарбли мусиқа чолғусини чалишни ўрганишни бошладим. Рости, қўлим шунақанги оғрияптики... (кулади)! Аслида бир хилликдан дарров зерикканим учун қизиқишларимни тез-тез ўзгартириб тураман. Пианино чалишни ўрганаётгандим, зерикдим шекилли, таблага ўтдим. Худо хоҳласа, табалани чалишни мукаммал ўрганмоқчиман! Мусиқачиларим билан репетицияга шўнғиб, қош қорайганини ҳам сезмай қоламиз.


— Репетициядан чиқиб, хизматимиз бўлмаса уйга бораман. Эшикдан киришим билан болаларим қувониб кутиб олишади. Улар билан турли ўйинлар ўйнаб, кечки овқатни тановвул қилиб кунни якунлаймиз. Деярли ҳар куни шу манзара такрорланади. Кунимни сизлар билан ўтказганимдан мамнунман!

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади.
Фотомухбир Равшан ДАДАБОЕВ
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 652 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz