SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 09:07
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Oktyabr » 21 » НИЛУФАР УСМОНОВА ҲАҚИДА 20 ТА ФАКТ
13:06
НИЛУФАР УСМОНОВА ҲАҚИДА 20 ТА ФАКТ
НИЛУФАР УСМОНОВА ҲАҚИДА 20 ТА ФАКТ
Бир пайтлар машҳур санъаткорлар билан мухлислар фақат концерт ёки тўй базмларида, махсус
тадбирлардагина кўришиш, улар билан суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлар эди. Бугун эса қайсидир санъаткор
билан кўришиш учун кутиш шарт эмас, мобил телефонингиздан интернет тармоғига улансангиз кифоя,
кўпчилик санъат олами вакиллари билан бемалол онлайн мулоқот қилишингиз мумкин. Интернет оламини
кузатар эканмиз, биргина инстаграм ижтимоий тармоғи орқали бугун мухлислар санъаткорлар билан ёнма-ён
эканига гувоҳ бўлдик. Айниқса, санъаткорлар орасида мухлислар билан мулоқотда фаоллиги ва тезкорлиги
бўйича Нилуфар Усмонова пешқадамлик қилмоқда. Санъаткорлар ўртасида ушбу тармоқда қатор эстафеталар
ҳам ўтказилмоқда. Яқиндагина бошланган «Ўзим ҳақимда 20 та факт» эстафетасида Нилуфар Усмонова
томонидан берилган жавоблар кўпчилик мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлди. Ўқиб кўринг, бу сизни ҳам
қизиқтиради. .
1-факт: ҲАҚИҚИЙ ИСМ-ФАМИЛИЯМ НИЛУФАР ҲАКИМОВА, УСМОНОВА ЭСА ТАХАЛЛУСИМ.
Изоҳ: Кўпчилик хонандани онасининг фамилиясида деб ўйлашади. Аслида эса ундай эмас.
2-факт: УКАЛАРИМ ВА СИНГЛИМ БОР, УЛАР ДАДАМНИНГ БОШҚА ОИЛАСИДАН.
Изоҳ: Нилуфар Усмонованинг укаси ёки синглиси ҳақида эшитганмисиз? У бу ҳақида ҳеч қаерда сўз
очмаган. Отасининг иккинчи оиласидан укалари ва сингиллари бор. Шундай бўлса-да, у дадасининг эркатой
қизи ва уни жуда яхши кўради. Хонанданинг айтишича, у дадасини ёш болалардек қизғанади.
3-факт: УЧТА ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРИМ БОР.
Изоҳ: Уч ўғилнинг онаси эканлигига кўпчилик шубҳаланади. Негаки, хонанданинг ташқи қиёаси ҳали
ҳам 18 ёшли қизлардек кўрингани бунга сабаб бўлса керак.
4-факт: 20 ЁШИМДА ОНАМДАН КАЛТАК ЕГАНМАН.
Изоҳ: айнан шу ёшида қиз боланинг онасидан калтак ейиши бироз ғалати туюлиши мумкин. Ўша пайтда
хонанда аллақачон ўзи ҳам она бўлиб улгурган эди.
5-ФАКТ: ЮЗИМНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ОПЕРАЦИЯ ҚИЛДИРМАГАНМАН.
Изоҳ: Кўпчилик мухлислар унинг гўзаллиги борасида қизиқишади. Ҳаттоки, «Гўзал бўлиш учун
юзингизни операция қилдирганмисиз?» деб ҳам сўраганлар талайгина. Аммо хонанда айтганидек, у ҳеч қандай
жарроҳлик операцияга мурожаат қилмаган. Айтишадику, инсоннинг қалби гўзал бўлса, у юзида акс этади деб.
балки унинг гўзаллигининг асосий сири ҳам самимийлик ва оддийлигидадир.
6-ФАКТ: РОМАНТИКАГА БЕРИЛИБ, ҲИС-ТУЙҒУЛАР ИЧРА ЯШАЙМАН. СЕВГИГА ИШОНАМАН, СЕВГИ
ТЕЛБАСИМАН.
Изоҳ: Ҳеч қандай изоҳга ҳожат йўқ.
7-факт: 2010 йилда «Йилнинг энг яхши аёл хонандаси» ғолиби бўлганман.
Изоҳ: Хонанданинг бу мукофоти шу кунгача бўлган ижодий фаолиятида ягона саналади. Бундан ташқари
хонанда «Халқнинг меҳри ва ишончидан бошқа мукофотим йўқ» деб таъкидлайди.
8-ФАКТ «БЎЛИБАМ» ГУРУҲИ ОИЛАСИНИНГ АЪЗОСИМАН
Изоҳ: Инстаграм ижтимоий тармоғида унинг яқин дўстлари билан бирга ўз жамоаларига «Бўлибам»
номини қўйишган. Ушбу ном қандай маънони англатиши фақат шу гуруҳ аъзоларигагина маълум холос.
Бизнинг аниқлашимизча, бу аъло кайфият, қувноқлик улашувчи маъноларини билдирувчи сўзларнинг бош
ҳарфларидан тузилган қисқартма сўз экан. Энг асосийси, гуруҳ таркибига Нилуфар Усмонованинг энг яқин
дўстлари киритилган.
9-факт : ИЖОДНИ БОШЛАГАН ПАЙТЛАРИМДА ТЎЙГА ТЕКИНГА БОРГАНМАН. «ҚИСТИР ҚИСТИРГА»!
КУНИГА 30-50 МИНГ СЎМ ТОПАР ЭДИМ.
Изоҳ: Хонанда пули қолмаган пайтларда кичик ресторанларга кириб, қўшиқ куйлаб, уч-тўрт сўм пул
ишлаб юрган. Айнан мана шу ҳолат онасининг норозилиги ва калтакларига сабаб бўлган бўлса ажаб эмас.
10-факт: 15 ЁШИМДА ОТ СПОРТИГА ҚАТНАШИБ, КАНКОР САКРАГАНМАН. 1, 30 МЕТР МАСОФАГА...
Изоҳ: Ишониш қийин. Лекин бу воқеа унинг ҳаётида рўй бергани аниқ факт!
11-факт: КЕЧАСИ УХЛОЛМАЙМАН, БУ ҲОЛАТГА 10 ЙИЛ БЎЛДИ.
Изоҳ: Ҳа, ижодкорлар, асосан, кечаси ишлаб, кундуз куни ухлашади. Лекин Нилуфар Усмоновада бу одат
йўқ. Кечаси билан ишласа ҳам эрталабдан инстаграмда фаол. Бу эса унинг янги куни бошланганидан дарак
беради. Ҳар куни эрталаб болаларини боғчага, мактабга кузатиш жараёнларини бевосита инстаграм тармоғига
жойлаб боради.
12-факт: КЎП ҚЎПОЛ ГАПИРАМАН.
Изоҳ: ўзи ҳақидаги бундай ҳақиқатни тан олиб айтадиган хонандалар бошқа топилмаса керак.
13-факт: ЖОЙИ КЕЛГАНДА «ҒИЙБАТ»НИ АЯМАЙМАН, СУҲБАТЛАШАВЕРАМАН, СУҲБАТЛАШАВЕРАМАН.
Изоҳ: шу фактга аниқлик киритиш ва « Ғийбатнинг ҳар қандай шакли улкан гуноҳ. Наҳотки, Нилуфар Усмонова
кимнидир ғийбат қилса?» дея хонанга мурожаат қилганимизда, «ғийбат- деганда кимнидир, ёмонлаш, ёки ишини
муҳокама қилиш, кимгадир тош этиш деган маънода эмас, менга қизиқ бўлган мавзуларда эринмасдан суҳбат қилишни
назарда тутганман» дея жавоб берди.
14-факт: ДАНГАСАМАН
Изоҳ: Бу дард ҳеч кимни четлаб ўтмас экан-да!
15-факт: ДАНГАСА БЎЛИШИМГА ҚАРАМАЙ, ИТДЕК ИШЛАЙМАН. ЧУНКИ КАСБИМ ҲАМ, ҲУНАРИМ
ҲАМ ШУ. ЎЗ ИШ ФАОЛИЯТИМДАН БАҲРА ОЛАМАН. ЗАВҚЛАНАМАН ВА КУЧ ТОПАМАН.
Изоҳ: Севимли иши, ширин фарзандлари ва меҳрибон турмуш ўртоғи бор аёл бахтдан нолимаса ҳам
бўлади!
16-факт: ЭРИМНИ СЕВАМАН!
Изоҳ: Нилуфар Усмонованинг турмуш ўртоғи кимлигига қизиқмаган инсон бўлмаса керак. Лекин омадли
инсон экан! Қойил, шундай хонандани севдириб тўйдирибди-я!
17-факт « ҲА-ҲА, ҲИ-ҲИ»НИ ЯХШИ КЎРАМАН .
Изоҳ: Буни унинг самимийлиги, қувноқлиги ва шаддодлигидан билиш қийин эмас.
18-факт: КЎП ЙИҒЛАЙМАН. БИТТА ГАП КЎП, ЯРИМТАСИ КАМЛИК ҚИЛАДИ ГОҲИДА.
Изоҳ: Шуниям каромати бордир!
19-факт : ИНСТИТУТНИ 8 ЙИЛ ДЕГАНДА БИТИРГАНМАН.
Изоҳ: Нилуфар Усмонова нафақат истеъдодли хонанда, балки яхшигина юрист ҳамдир. У бу соҳа эгаси
бўлиш учун саккиз йил институтда тер тўкди. Ва ниҳоят ниятига эришди.
20-факт: ҚИЗ ФАРЗАНД КЎРГУНИМГА ҚАДАР ТУҒАВЕРАМАН!
Мана бу ҳақиқий онанинг гапи. Ниятингизга етинг, Нилуфар Усмонова.
Мана сизга хонанда ҳақида нақд йигирмата факт. Баландпарвоз гаплардан ҳоли, самимий.
Саҳифамизни кузатиб боринг. Келгуси сонимизда яна бир машҳур санъаткорнинг сиз билмаган
ҳақиқатлари ҳақида сўз юритамиз.
RUXSHONA
HORDIQ GAZETASIDA CHOP ETILGAN
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 803 | | Теги: НИЛУФАР УСМОНОВА ҲАҚИДА 20 ТА ФАКТ | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Oktyabr 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz