Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 20 » Nexia Олма-Ота ва Чимкентда энг харидоргир автомобиль
01:14 Nexia Олма-Ота ва Чимкентда энг харидоргир автомобиль |
2012 йил якунлари бўйича "GM Uzbekistan” қўшма корхонасининг Қозоғистон бозоридаги улуши 8,96 фоизни ташкил этди, деб хабар беради UzDaily.uz. Қозоғистон автобизнеси уюшмасининг "Қозоғистон автомобиль бозори. Соҳа таҳлили. 2012 йил” номли ҳисоботида ёзилишича, 2011 йилда 9,98 фоизни ташкил этган ўзбек автомобилсозларининг улуши 2012 йилда 8,96 фоизга тушиб кетган. Бироқ савдо ҳажми 2,03 марта ошган. Уюшма ҳисоботида айтилишича, "GM Uzbekistan” қўшма корхонаси 2012 йилда Қозоғистон бозорига 7793 дона машина экспорт қилган. 2011 йилда эса бу кўрсаткич 3829 донани ташкил этган эди. Маълумотларга қараганда, "GM Uzbekistan” Қозоғистонга автомобиль сотиш ҳажми бўйича учинчи ўринни забт этган. Бу борада биринчи поғонани LADA (35,14 мингта автомобиль ва 40,41 фоизлик бозор улуши) ҳамда иккинчи ўринни Toyota (8108 автомобиль ва 9,32 фоизлик бозор улуши) эгаллаб турибди. Хабарларга кўра, "Nexia” машинаси Қозоғистоннинг Олма-Ота ва Чимкент шаҳарларида жуда машҳур автомобилдир. 2012 якунларига кўра, мазкур русумдаги машина ушбу шаҳарларга сотилиш бўйича етакчилик қилган.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 659 |
| Рейтинг: 5.0/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|