SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.12.2024, 14:07
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 22 » Nexia ҳақида билмаганларимиз
01:42
Nexia ҳақида билмаганларимиз
Ҳар бир ишнинг ибтидоси бўлгани каби ҳар қандай автомобил яратилишининг ҳам ўзига хос тарихи бор. Қизиғи шундаки, баъзан аввалроқ ишлаб чиқарилган автоуловларга вақт ўтиб қайта “умр” бахш этилганда олдингидан ҳам кўпроқ қизиқиш уйғонган ҳоллар учраб туради. Бугун ўзбек автосаноати номини дунёга ёйишда муносиб ўрни бор “Нексия” тўғрисида маълумот бермоқчимиз.

ГЕРМАНИЯДА “КЎЗ ОЧГАН” АВТОМОБИЛ
Daewoo Nexia моделининг дунёга келишига Opel Kadett E сабабчи бўлиб, у Германияда 1984 йилдан 1991 йилгача ишлаб чиқарилган. Автомобилнинг Жанубий Кореядаги биринчи нусхаси Opel модели лицензиясига кўра «Daewoo» конвейеридан 1986 йилда чиқарилган. АҚШ ва Канадага ушбу автомобиллар Pontiac Le Mans номи билан экспорт қилинган, бошқа мамлакатларда у Daewoo Racer номи билан чиқарила бошлади. Россия бозорларига Racer 90-йилларда киритилди.

ҚАЙТА ИШЛОВ
1995 йилда модел илк бор рестайлинг қилинди. Бунда кузовининг олд ва орқа томонлари қайта ишланди, чироқлари техникаси, салоннинг жиҳозланиши ўзгарди, автомобил ғилдирак базаси 100 ммга узайди. Модернизациядан сўнг модел янги – Nexia (Корея ички бозорида Cielo) номини олди.

Daewoo компанияси тарихидан
Daewoo Motor Co., Ltd., Жанубий Корея фирмаси бўлиб, автомобил ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Штаб-квартираси Сеулда жойлашган. 1972 йилда Корея ҳукумати автомобил ишлаб чиқаришни ҳуқуқий равишда тўртта компанияга юклади – Kia, Hyundai Motor, Asia Motors ва Shinjin. Кейинчалик Kia ва Asia Motors фирмалари бирлашди. Shinjin компанияси эса Daewoo ва General Motors қўшма корхонасига айланди, бир неча йилдан кейин Daewoo Motor компаниясига ўзгарди.

Daewoo Nexia Ўзбекистонда
Daewoo компанияси рестайлингдан кейин “Нексия” ишлаб чиқариш жойини ўзгартириб, Ўзбекистонга олиб ўтди. Ўзбекистонда Daewoo Nexia седанини йиғиш ва ишлаб чиқариш 1996 йилда бошланди. Шу йилдан бошлаб хорижий улов сифатида Россияга фаол экспорт қилиш бошланди.

Ишончли ва оилавий машина
Daewoo Nexia нархи юқори бўлмаган, қулай ва шинам автомобил. Ташқи кўринишидан автомобил басавлат, кузовнинг олди ва орқа томонидаги катта ҳайбати, жумладан 530 литр ҳажмли юкхонаси мавжудлиги билан ажралиб туради. Салон тўрт йўловчининг бемалол жойлашувига мўлжалланган (уч киши учун орқа ўриндиқ бироз торлик қилади). Ҳайдовчи ўриндиғининг созланиши рул ортида исталган қоматдаги ҳайдовчининг бемалол жойлаша олишини таъминлайди. Умуман, Nexiaнинг эргономикаси ёмон эмас. Daewoo Nexia – қиммат бўлмаган, оммабоп ва ишончли оилавий седан.

Manba: Darakchi.uz
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 920 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz