Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 20 » Непаллик телебошловчи 62 соат эфир олиб борди ва Гиннесга киритилди
23:32 Непаллик телебошловчи 62 соат эфир олиб борди ва Гиннесга киритилди |
Непаллик телебошловчи узоқ вақт тўхтовсиз эфир олиб бориш бўйича дунё рекордини янгилади.
Хабарларга қараганда, 36 ёшли Раби Ламичан Катмандудаги махаллий телеканал жонли эфирида 62 соату 12 дақиқа давомида тиним билмай ўз ток-шоусини олиб борган.
Ана шундай рекорд натижа билан Ламичан украиналик ҳамкасблари Павел Кужеев ва Татьяна Даниленко – собиқ рекордчиларни доғда қолдирган. Эслатиб ўтамиз, улар 2011 йили 52 соат тўхтовсиз эфир олиб боришган эди.
Янги рекордчи айни вақтда АҚШда истиқомат қилади. Бироқ у «Будда Непалда туғилган» номли кўрсатувни тайёрлаш учун атайин Ватанига келган.
Гиннеснинг рекордлар китоби қоидаларига кўра, Раби ҳар соатда 5 дақиқадан дам олиб туриши мумкин эди. Шунингдек, шоумен суратга олиш жараёнларидан узоқлашмаган ҳолда овқатланиб олган ва қувватлантирувчи ичимликлар истеъмол қилган.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 595 |
| Рейтинг: 5.0/6 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|