Статистика |
Hozirda saytda: 34 Mexmonlar: 34 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 27 » Непаллик алпинист Эверестни икки марта забт этиб Гиннесга кирди
21:24 Непаллик алпинист Эверестни икки марта забт этиб Гиннесга кирди |
Непаллик аёл бир ҳафтада икки маротаба Эверестни забт этди ва рекорд ўрнатди. Непаллик Чхурим исмли ёш альпинист аёл бир мавсумда икки маротаба дунёнинг энг баланд чўққиси - Эверестни забт этган илк одам сифатида душанба куни Гиннес рекордлар китобига киритилди. Чхурим баландилиги 8,850 минг метр бўлган тоғ чўққисига етти кун фарқи билан икки мартта чиққан. 2012 йилнинг 12 ва 19 май кунлари у ана шундай вазифани адо этишга эришганди. Душанба куни Непал сайёҳлик вазири Поста Бахадур Богати 29 ёшли спортчига рекордлар китобига киритилгани хақида сертификатни топширди.
Дунёнинг энг баланд тоғи Эверест Непал ва ХХР чегараларида жойлашган. 1953 йилдан бери Эверест чўққисини забт этган спортчиларнинг сони 3,5 минг кишини ташкил қилади. Тоғ чўққисини илк бор 1953 йилда Янги Зеландиялик Эдмунд Хилари забт этган. Эверестга чиққан илк аёл эса япониялик Дзюнко Табэй бўлиб, у 1976 йилда ана шундай эътирофга сазовор бўлган.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 743 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|