Компьютер олдида тановул қилиш одам овқатни истеъмол қилиш жараёнини назорат қилолмаслиги учун эмас, яна овқат электромагнит нурлар таъсири остида ўз хусусиятларини бузгани учун ҳам соғлиққа зарарли экан. Бу ҳақда Киевдаги Инсон экологияси институтининг мутахассислари маълум қилади.
Аниқроғи, компьютер олдида маҳсулотларнинг асосини ташкил этувчи сувнинг тузилмаси ўзгарар экан. Институт ходимлари томонидан ўтказилган эксперимент жараёнида ишлаб турган компьютер ёки мобил телефон турган хонада сув солинган идиш қолдирилган.
Олимлар экспериментдан олдин ва кейин суюқликнинг молекуляр таҳлилини ўтказган. Маълум бўлишича, сув молекулаларининг тузилмаси ҳатто кичкина электромагнит майдон таъсири остида ҳам ўзгарган, яъни сув “тажовузкор” бўлиб қолган, - дейди профессор Михаил Курик.
Айтиш жоизки, инсоннинг ўзи ноқулайликни сезмаса ҳам, унинг зарарли таъсири тўпланиб боради. Натижада, бу саратон ва бошқа касалликларнинг ривожланишига олиб келади.