Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 24 » Нега эр-хотинлар бир-бирига ўхшайди?
10:50 Нега эр-хотинлар бир-бирига ўхшайди? |
Америкалик олимлар вақт ўтиши билан эр-хотинларнинг нафақат феъл-атвори, балки ташқикўриниши ҳам бир-бирига ўхшаб қолишини таъкидламоқда. Баъзида бу ўхшашлик шу даражада кучли бўладики, уларникўрганлар ака-сингил деган хаёлга ҳам боради. Бу борадатадқиқот олиб борган Йель университети олимлари биргаликда камида 25 йил турмуш қурган эр-хотинларнингфотосуратларини тўплади. Кейин улар бу фотосуратларни никоҳдан олдинги ёки никоҳнинг биринчи йилларидагисуратлар билан солиштирди. Оддий визуал таҳлил йиллар ўтиши билан эрлар ва хотинлар борган сайин бир-биригаўхшаб кетишини тасдиқлади.
Маълум бўлишича, бахтли ҳаёт кечирган кишиларнингбир-бирига ўхшаши жуда кучли сезилар экан. Олимларнинг фикрича, турмушда эр-хотин бир-бирига сезмаган ҳолдатақлид қилади. Айниқса, буни кундалик одатларда кўриш мумкин. Социологлар ва руҳшуносларнинг сўзларига кўра,даставвал эркаклар ҳам, аёллар ҳам ташқи кўриниши ўзига ўхшаш одамлар орасидан турмуш ўртоғини излашгамойил бўлар экан. Демак, ёш келин-куёв бир-бирига ташқи томондан қанчалик кўп ўхшаса, уларнинг оилавий ҳаётиҳам узоқ ва бахтли кечиши мумкин.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 778 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|