SHERLAR.BIZ Juma, 19.04.2024, 15:28
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 17 » Nega bundey qilding Xusnora....?
23:59
Nega bundey qilding Xusnora....?
Хонани синчиклаб кўздан
кечираётган терговчининг
нигоҳи бир четда турган
дафтарга қадалди. Уни
қўлига олди. Дафтарнинг
биринчи саҳифасида шундай сўзлар
битилганди:
“Мен дунёда жуда
ёлғизман. Ота-онаси йўқ
етимча дейсизми. Йўқ-йўқ,
ота-онам бор. Бор-у, менга йўқдай туюлади. Эсимни
таниганимда ака-опаларим
анча улғайиб қолишган
эди. Оиламизнинг суянчиғи
бўлиши керак бўлган
отамиз ҳаммамизни бир олам ташвишларга кўмиб
ташларди. Негадир борган
сари отамдан йироқлашиб
бораётгандекман. Кун
бўйи хаёлларга ғарқ
бўлиб юраман. Уйнинг ташвишлари, мактабдаги
ўқишдан бошқа ўзим
англаб етолмайдиган
қандайдир бегона
туйғулар менга сира
тинчлик бермайди. Буларнинг ҳаммаси отам
туфайли...” Терговчи бу марҳума қизга
тегишли эканлигини
англагач, ўқишда давом
этди. “Отам... Бу сўзни ёзяпман-у
қулоқларим остида унинг
бир-биридан уятсиз ва
куракда турмайдиган
сўкишлари
жаранглагандай бўлди. Мен бу сатрларни ярим
кечада, ҳамма ухлагандан
кейин ёзяпман.
Дугоналарим ўз оталари
олиб берган совға-
саломларни кўрсатиб фахрлансалар, оталари
айтиб берган қизиқарли
эртак ва ҳикояларни айтиб
мақтанганларида ҳавасим
келади. Менинг отам
бўлса... Майли, бизни эркалатмасин, майли,
кийим-кечаклар ҳам олиб
бермасин. Майли,
ишламасин, унинг бир
сўмига зор эмасмиз. Лекин
бизнинг тинчимизни бузмасин. Онаизоримизни
ҳақоратлаб, хўрламасин.
Отамизнинг тутмишини
кўриб, афсусланаман.
Чунки унинг “хурмача”
қилиқлари туфайли акаларим уйланолмай,
опаларим эса қари қиз
бўлиб ўтиришибди. Ойдай
ҳусни бўлган опаларимга
келган совчилар ҳам, онам
бечора келин қидириб борган хонадон бекалари
ҳам отамизнинг аҳволини
кўргач, дарҳол фикридан
қайтишибди. Ўз
фарзандлари тақдири,
туйғуларига бефарқ қарайдиган ота ҳам бўлар
экан-да, дейман
афсусланиб. Отам тайинли касб-корнинг
бошини тутмаган. Бўйни
ёр бериб бирон ерда
тузук-қуруқ ишламаган.
Нима эмиш, соғлиги
кўтармасмиш. Устозимиз “Бекорчидан Худо ҳам
безади. Бироқ
бемаъниликлар негизида
бекорчилик ётади”, деб
тўғри айтган экан. Мана,
отам ўзи каби “улфат”лари билан чойхонадан бери
келмайди ёки уйда
ўралашиб, оила
аъзоларимизнинг ҳар
биридан “қийиқ”
қидиради, бўлар бўлмасга вайсаб, ҳатто
муштумзўрликка ҳам
бориб етади. Арзимаган
баҳона билан онамизга
мушт кўтараверади,
ҳаммамизни ҳақоратлаб, “Уй меники, уйдан чиқ”,
деб кўчага ҳайдайди. Тўғриси, бундай ҳаётдан
безор бўлиб кетдим. Бу
галги жанжал уйимизда
совун қолмаганлигидан
бошланди. Отам онамга
“Кийимларимни ювиб қўй”, деб буюрди. “Уйда совун
қолмабди. Ҳозир олиб
келаман”, деган онамнинг
гапи бўғзида қолди.
Отамиз даҳанаки жангни
бошлаб юборди. Шу кеча ҳаммамиз кечки овқатни
емадик. Чунки кўнглимизга
қил сиғмасди. Кундузги
жанжални эслаб, уйқум
келмади. Отамиз кўзимга
ёмон кўриниб кетаверди. Дод-войлар, ур-сурлар кўз
олдимда қайта
жонланарди. Қўлида пичоқ
ушлаб, кўзи қонга тўлган
отам ҳаммамизни кўчага
ҳайдади. Сўнгра қўлига илинган қурол – тешани
олиб...”
Терговчи йигитнинг
бардоши етмади. У
марҳуманинг дафтарини
оҳиста стол устига қўйди. Кўз олдимда гоҳ
оталарининг бемеҳр
қўлларига, гоҳ азиз тани
хор бўлаётган
онаизорининг қўлларига
ёпишаётган, бўйи-бастига тенг бўлиб қолган
фарзандлар гавдаланди. ...Чекка вилоятлардан
бирида бўлиб ўтган бу
қотиллик тафсилотлари
жамланган жиноят иши
билан танишганимга анча
бўлди. Бу оила фожиаси ҳақида ёзишга негадир
қўлим бормади. Бироқ
эндигина 16 ёшга кирган
Ҳусноранинг аянчли
тақдири менга тинчлик
бермади. Чунки Рустам каби бемеҳр оталар
орамизда онда-сонда
бўлса-да, учраб туради.
Уларнинг қилмишларини
эшитган ҳар қандай
инсоннинг қалби ларзага келади. Ҳавохон Пирназарова
Рустам Пирназаров билан
турмуш қураётганда
бошига шунча кулфатлар
тушиши етти ухлаб
тушига кирмаганди. Ҳавохон келин бўлиб
келган кунининг
эртасигаёқ қаттиқ
адашганлигини англади.
“Шунинг учун унга яқин
атрофидаги қизлар турмушга чиқишмаган
экан-да”, дея ичидан
қиринди ўтди. Сўнг
онасининг “Сабр таги сариқ
олтин” деган гапларини
эслаб шайтонга ҳай берди. Балки инсофга келиб
қолар, деб яхши ният
қилди. Ҳавохон шу тариқа
тишини тишига қўйиб
яшай бошлади. Орадан бир
неча йиллар ўтди. Бирин- кетин бир-биридан ширин
фарзандлари туғилди.
Ҳавохон ўғил-қизларининг
орзу-ҳавасини кўриш
ниятида далада астойдил
меҳнат қилди. Кечалари бировларнинг кўрпа-
тўшагини қавиб, қўллари
қонталаш бўлиб кетса-да,
бировга тиш ёрмади. Аммо оила бошлиғи...
Рустам Пирназаров
табиатан анча бераҳм,
қилдан қийиқ ахтариб
жанжални пулга сотиб
оладиган, ичкилик деса ўзини томдан
ташлайдиганлар хилидан
эди. Бирор ерда ёлчитиб
ишламади ҳам. У кейинги
йилларда ичкиликка ружу
қўйди. Бундан ташқари, у деярли ҳар куни уйга маст
ҳолда келиб, жанжал
чиқарар, хотини
Ҳавохонни ҳар хил
баҳоналар билан уриб-
сўкиб, ҳақоратлаб кун бермасди. Ҳавохон бечора
“қўй” деган сари Рустам
қўр оларди. Онасининг
пинжига кириб йиғлаётган
фарзандлар ҳам
Рустамнинг тепкиларидан бебаҳра қолишмасди.
Нобакор ота тузалиш
ўрнига ашаддий
жанжалкашга, шафқатсиз
золимга айланди. Ҳавохон
бир неча марта ажрашмоқчи бўлиб ота-
онасиникига кетиб ҳам
кўрди.
Аммо бир этак бола билан
қаерга ҳам сиғарди.
Бундан ҳаволанган Рустам кун сайин шафқатсиз ва
раҳмсиз инсонга айлана
борди. Унинг бу ҳолати
кун сайин кучайиб, азоб-
уқубатларга чидашнинг
иложи бўлмай қолди. Ҳавохонга Рустамни деб
бахти бойланиб қолган
фарзандларининг қисмати
алам қиларди. Унинг
кейинги пайтларда
одамови бўлиб қолган кенжатойи Ҳуснорага
раҳми келарди. “Шугинага
жуда қийин бўлди-да.
Қўли калталик қурсин. Шу
қизим шоир бўладиган
кўринади, ўқитолмадим- да”, деб кўп афсусланарди. Ўша машъум фожиа рўй
бергандан бир кун олдин
оқшомда Рустам ҳовлига
бешиктерватардек
тебраниб кириб келди.
Арзимаган нарсадан жанжал чиқариб, ҳовлини
бошига кўтарди.
Ҳавохонни ҳовлини зир
айлантириб қувлади. Уни
тартибга чақирмоқчи
бўлган фарзандларига қараб оғзидан тупук
сачратиб бақира кетди: – Ҳо, номус қиладиган
бўлиб қолдиларми? Сенлар
ор-номуслию мен номуссиз
бўлдимми? Ҳамманг йўқол!
Кўзимга кўринмаларинг!
Ҳе... Инсоний қиёфасини
йўқотган Рустам
Пирназаровнинг оғзидан
оқ ит кириб қора ит
чиқарди. ...Эрта тонгда янграган она
фарёди ҳамманинг қалбини
ларзага солди: – Онанг ўлсин, болам! Нега
бундай қилдинг,
қизгинам!.. Ҳуснора тандирхонада
ўзини осиб қўйганди... Рустам Пирназаров-ку,
қилмишига яраша
жазосини олди. Агар у
ҳалол меҳнат қилиб, пул
топганда, рўзғорни бутлаб
қўйганида, қўни- қўшнилар, юрт отаси
ҳисобланмиш маҳалла
оқсоқоллари “Қўшнинг
тинч – сен тинч” деган
нақлга амал қилганларида,
“Ҳой нодон, инсофинг борми? Сен отасан.
Бекорчиликдан нима наф?
Ҳадеб бемаврид жанжал
чиқараверасанми”,
деганларида бунчалик
оғир оқибат юз бермасмиди... Қолаверса,
уйлари ёнма-ён
жойлашган қўни-
қўшнилар фарзандларнинг
бўзлашини, Ҳавохоннинг
аччиқ фарёдини эшитмаган бўлишлари мумкин эмас.
Бизнинг фикри
ожизимизча, “Эр-хотиннинг
уриши – дока рўмолнинг
қуриши” деган лоқайдлик
туфайли Ҳусноранинг гулдек умри хазон бўлди.
Азиз юртдошлар! Дунё
Рустам Пирназаров каби
ёмон одамларга тўлиб
кетмаган. Ҳавохон каби
оилам, фарзандларим деб яшаётган сабр-бардошли
инсонлар ҳам борлигини,
булут ортидан албатта
қуёш чиқишини ҳамиша
ёдимизда тутайлик.
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 1065 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 3
YASMINA18.01.2013 00:40
Bek_akan18.01.2013 09:45
Sayt_Malikasi19.01.2013 07:50
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz