ntt телеканали ижодий жамоаси "Замон билан ҳамнафас, халқ билан бирга” шиорига содиқ қолган ҳолда ўз томошабинларига биринчилардан бўлиб янгидан-янги ахборотларни етказиш, мамлакатимиз сиёсий ва маданий ҳаётида рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан бохабар қилиш учун ҳаракат қилишяпти.
— Бугун мамлакатимизда электрон оммавий-ахборот воситаларининг фаолиятига жуда катта эътибор қаратиляпти. Бундан руҳланган ntt телеканали ижодкорлари эса юқорида таъкидлаганингиздек изланишдан тинмай, янги ғоялар ва лойиҳалар устида иш олиб боришяпти. Куни кеча каналимизда янги оnline тренинг марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
— "Online тренинг маркази” бу — Ўзбекистон замонавий журналистикасига янгича таълим йўналишини олиб кириш, замонавий мультимедиа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг янгича форматидир. Лойиҳа ЎзЭОАВМА ва Фонд Форум томонидан ЕХҲТ, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, шунингдек "Билайн” савдо белгиси кўмагида амалга оширилмоқда.
— ntt янги фильмлар премьераси бўйича бошқалардан анча пешқадам. Бироқ янги сериалларнинг сони тобора камайиб кетяпти.
— Англаган бўлсангиз, каналимиз 6 майдан бошлаб буткул янгича йўналишда иш бошлади. Демак, эфир юзини кўраётган фильмлар ва сериалларда ҳам қатор янгиликлар бўлиши тайин. Айни дамда каналимиз ижодий жамоаси илк бор катта сериал суратга олиш ишларини олиб боришяпти. "Уй бекаси” деб ном олган мазкур сериалда нафақат таниқли актёрлар, балки эстрадамизнинг машҳур юлдузлари ҳам иштирок этишган. Бундан ташқари тез орада "Айрис-2” ҳамда "Қалб жавоҳири” номли корейс сериаллари дубляж студиясида овозлаштирилмоқда. Тез орада мазкур сериаллар ҳам томошабинлар ҳукмига ҳавола этилади.
— "Парвоз завқи” лойиҳаси ntt каналининг кўнгилочар дастурлари йўналишида янги саҳифа очди, десак муболаға бўлмайди. У томошабинлар томонидан яхши кутиб олинди. Шунга ўхшаш янги кўрсатувлар ҳам борми?
— Тўғри айтасиз "Парвоз завқи” лойиҳаси томошабинларнинг тинимсиз қўнғироқлари, аудиториянинг янада кенгайишига сабаб бўлди. Лойиҳа ижодкорлари тез орада бу кўрсатувни ўз даврининг мега юлдузига айланган, яратган роллари, куйлаган қўшиқлари билан мухлислар қалбидан жой олган олган эркак санъаткорларнинг ҳаётини экранга олиб чиқиш устида иш олиб боришяпти. Дарвоқе, айнан "Парвоз завқи” лойиҳаси ижодкорлари томонидан тайёрланаётган "Суғдиёна” видеоталқин” кўрсатуви эфир юзини кўрганига ҳали кўп бўлмаган эсада, ўз томошабинларини топишга улгурди. Унда берилаётган маслаҳатлар нафақат аёлларга, балки оила устуни саналмиш эркакларга ҳам тааллуқлидир.
— Бу ерда "ёки”га ўрин йўқ. Икки кўрсатув ҳам каналимизнинг энг томошабинбоп дастурларидан бири саналади. Уларда ҳам янгиликлар жуда кўп. Бундан ташқари, ўтган ҳафтадан бошлаб янги ""SHOU-BIZ NEWS” номли янги дастур экран юзини кўрди. Чоршанба, жума ҳамда якшанба кунлари эфир юзини кўрадиган мазкур кўрсатувдан ўзбек шоу бизнесида рўй бераётган энг шов-шувли воқеалар, кинопремьералар, янги фильмлар ва клипларнинг суратга олиш жараёнлари, концерт дастурларидан репортажлар, маданият ва санъат соҳасига дахлдор таҳлилий лавҳалар ўрин олган. Хуллас, юқорида таъкидлаганимдек, каналимиз ижодкорлари доим изланишда ва бу изланишлар маҳсули тез орада мухлисларга ҳавола этилади.