Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 19 » Наврўз байрами сабаб Тошкентнинг қатор кўчаларида транспортлар ҳаракати чекланди
15:53 Наврўз байрами сабаб Тошкентнинг қатор кўчаларида транспортлар ҳаракати чекланди |
Бугун Тошкентда "Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Шу сабаб пойтахтнинг қатор кўчаларида соат 6:00 дан 16:00 гача барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади. Жумладан: - Бунёдкор шоҳкўчаси (Муқимий кўчасидан Қоратош кўчасигача); - Ўзбекистон кўчаси (Бунёдкор шоҳкўчасидан Олмазор кўчасигача); - Бобур кўчаси (Ўрикзор кўчасидан Шаршара кўчасигача); - Бешёғоч кўчаси (Ўзбекистон кўчасидан Олмазор кўчасигача); - Фурқат кўчаси (Шаршара кўчасидан Навоий кўчасигача); - Олмазор кўчаси (Ўзбекистон кўчасидан Бешёғоч кўчасигача); - Себзор кўчаси (туннелга кириш); - Зарқайнар кўчасида (туннелга кириш) чекловлар жорий этилган.
21 март дам олиш кунида эса зарурат туғилганда байрам тадбирлари ўтказиладиган қуйидаги ҳудудларда ҳам транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин:
- Автомобилсозлар маданият саройи ва Алишер Навоий номидаги ДАКТ майдони;
- Сайилгоҳ, Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Мирзо Улуғбек кўчалари;
- Бобур, «Янги Сергели», «Боғишамол» хиёбонлари;
- Ибн Сино гузари, Талабалар шаҳарчаси ва «Бектемир» спорт мажмуасига ёндош кўчаларда.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 687 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|