SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 19:28
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 6 » "Навбаҳор" стадиони мустақиллик байрамида фойдаланишга топширилади
21:18
"Навбаҳор" стадиони мустақиллик байрамида фойдаланишга топширилади
Наманган шаҳрида мустақиллигимизнинг 22 йиллик байрамига муносиб туҳфа сифатида “Навбаҳор” стадионини фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

“Навбаҳор” стадионини жаҳон андозалари даражасида реконструкция қилиш ишлари “12-Трест” очиқ акциядорлик жамияти, “65-қурилиш бошқармаси” ва бир қатор ёрдамчи пудратчи корхоналари томонидан олиб борилмоқда. ЎзАнинг хабар беришича, стадионнинг тўртта ёритиш минорасига тез кунларда “Филипс” фирмасининг ёритиш тизимлари ўрнатилади ва стадион тунда ҳам кундузгидай чароғон бўлади.

Марказий дарвозадан кираверишда икки томондан юқорилаб борадиган зиналар бор, ўйин майдонида энди униб чиқаётган майсаларга автоматлаштирилган ҳолда сув пуркаб турилади.

– Майдонни Ўзбекистон Футбол федерацияси қошидаги “Футбол плюс” корхонасининг мутахассислари тайёрлашмоқда, – дейди Наманган вилоят ҳокимлигининг ягона буюртмачи инжиниринг компанияси бош муҳандиси Дилшод Йўлчиев ЎзА мухбирига берган интервьюсида. – Голландиядан келтирилган махсус майса уруғи сепилди, яна икки марта бошқа нав уруғларини сепиш белгиланган. Натижада майдон тўрт фаслга ҳам чидамли, йил давомида бирдай кўм-кўк яшнаб турадиган майсалар билан қопланади.

Лойиҳа қиймати 40 миллиард сўм бўлган мажмуадан, аввалгисидан фарқли равишда спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар ва маъмурият учун мўлжалланган хоналар, анжуманлар зали ўрин олган. Футбол мусобақаларини тасвирга олиш учун оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам қулай шароитлар яратилмоқда. Муҳандислик таъминоти талабларига кўра, йигирма икки минг томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар пастки ва юқори қаватларга бўлинган. Трибунада ногиронлар учун ҳам алоҳида сектор мавжуд.

Видео табло, замонавий аудиосистема мосламалари ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган шарҳловчилар хонаси ўйин пайтида мухлисларни зарур маълумотлар билан тезкор равишда хабардор этиш, мусобақаларни тўғридан тўғри эфирга узатиш, теле ва радио трансляция сифатини таъминлашга хизмат қилади.

“Навбаҳор” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби спорт иншоотлари, Косонсой туманидаги “Косонсой”, Чуст туманидаги “Пахтакор” стадионлари ва шу клублар қошидаги 22, 8-болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари иншоотларини реконструкция қилиш кўзда тутилган. Наманган, Мингбулоқ, Норин, Учқўрғон, Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон, Поп туманларидаги стадионларда ҳам шундай ишлар амалга оширилади.

Фото: Ҳотам Мамадалиев (ЎзА)
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 682 | | Теги: Навбаҳор стадиони мустақиллик байра | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
ecfd_ccdcd07.08.2013 13:17
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz