Главная » 2013»Sentyabir»3 » NASA мутахассислари астероид тутиш операциясини ўтказмоқчи
23:13
NASA мутахассислари астероид тутиш операциясини ўтказмоқчи
NASA космик агентлигининг мутахассислари очиқ фазода бир нечта осмон жисмларини тутиш ва уларни Ойга етказишни ҳамда объектларни яхшилаб ўрганишни режалаштирган.
Олимларнинг фикрича, астероидлар ва йирик метеоритларни ўрганиш инсониятга Коинот сирини очишга ёрдам беради. Гап шундаки, бошқа сайёраларнинг парчаларидан бизнинг олам, унинг қандай шакллангани ҳақидаги жуда кўплаб фойдали маълумотларни олиш мумкин.
Бундан олдин шундай тадқиқотлар учун ер юзасига тушган астероидлардан фойдаланилган. Энди навбат ҳаракатдаги улкан фазовий тошларга келди. NASA мутахассислари осмон жисмларини махсус зонд ёрдамида тутишни таклиф этмоқда. Бу борадаги ишлар камида 2021 йилда бошланади.