Статистика |
Hozirda saytda: 24 Mexmonlar: 24 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Avgust » 16 » НАСА астероидлардан олтин олмоқчи
16:20 НАСА астероидлардан олтин олмоқчи |
НАСА космик агентлиги янги миссия ишга туширилгани ҳақида эълон қилди. Унинг асосий мақсади ер атрофидаги бўшлиқда юрадиган астероидлардан қимматбаҳо металлар олишдан иборат.
Агентлик 2016 йил сентябрида "Осирис-Рекс” фазовий кемасини учиришни режалаштирган бўлиб, у 2018 йил октябрида унча катта бўлмаган Бенну астероидига етиб олади. Мутахассисларнинг айтишича, ҳар икки килограмм астероид материалидан 60 грамм олтин, платина ва родий каби турли қимматбаҳо металларни ҳамда темир, никель ва кобальт каби саноат учун зарур бўлган металларни олиш мумкин экан.
Айтиш жоизки, металларга бой тош астероидлар мавжуд астероидларнинг фақат 17 фоизини ташкил этади, холос. Қолганлари таркибида сув юқори даражада бўлган углеродсимон жинслардан иборат. НАСА экспертларининг фикрича, бундай астероидлар космик иқтисодиётга фойда келтириши мумкин. Улардан тахминан фазовий миссияларни сув билан таъминлашда, ракеталар учун водород-кислородли ёнилғи тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Астероидларнинг органик углеродини эса фазовий станциялардаги ўсимликлар учун ўғит сифатида қўллаш мумкин.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 656 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|