Главная » 2014»Mart»27 » Наманганлик тадбиркор кимошди савдосида 22 миллион сўмга торт сотиб олди
18:21
Наманганлик тадбиркор кимошди савдосида 22 миллион сўмга торт сотиб олди
Тошкентдаги «Туркистон» санъат саройида 27 март куни «Ташаббус-2014» кўрик-танловининг республика босқичи иштирокчилари маҳсулотлари кўргазмаси очилди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тарқатган пресс-релизга кўра, кўргазма 28 март, 16:00га қадар давом этади.
Кўргазма доирасида 27 март, пайшанба куни «Ташаббус-2014» кўрик-танлови Ташкилий қўмитаси аъзолари таклифи билан республика босқичи иштирокчилари – тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўртасида «Хайрия кимошди» савдосини ўтказилди.
«Хайрия кимошди» савдосига «Ширинтой болажон» номли ширинлик маҳсулоти – торт қўйилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бу тахминан 20-25 киши мўлжалланган торт эди.
Тортнинг бошланғич 100 минг сўм қилиб белгиланган. Кимошди савдоси давомида унинг нархи 200 баробар қимматлашиб кетган. Охир-оқибат, тортни 22 миллион сўм эвазига Наманган вилоятидаги «Ифтихор кийим саноат» МЧЖ раҳбари Анна Добрих сотиб олган.
Ушбу хайрия савдосидан тушган маблағ пул ўтказиш йўли билан «Меҳрибонлик уйи»га хайрия тариқасида тақдим этилади, шунингдек, торт ҳам ғолиб номидан меҳрибонлик уйи болажонларига туҳфа қилинади.