Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 6 » Наманганда велосипед ишлаб чиқариш бошланди
04:53 Наманганда велосипед ишлаб чиқариш бошланди |
Наманган вилоятининг Норин туманида жойлашган "Norin mechаnical plan" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган болалар ва катталар велосипедлари корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотлар орасида янгилик бўлди. «Туркистон-пресс» агентлигининг хабар беришича, маҳсулотнинг биринчи партияси савдо тармоқларига жўнатилган. Мазкур лойиҳа қувватини оширган ҳолда корхона йилига 50 мингта велосипед ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Айни дамда корхона томонидан ҳаридорлар талабларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилиб, “буюртмалар портфели” тузилган. «Norin mechanical plant» МЧЖ Асакадаги "GM Uzbekistan" ЁАЖ ҚК заводи учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш мақсадида ташкил этилган. Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Хоразм вилоятида 2013 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб велосипедлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳақида хабар бергандик. Қўшкўпир тумани Янгилик қишлоғида қуриладиган корхонада Хитойнинг “Xim Jang Tashbulak Trade” компанияси томонидан молиялаштирилади. Режага кўра, бошланишига корхонада 20 мингта велосипед ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 797 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|