Главная » 2013 » Avgust » 11 » Наманганда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича 113та лойиҳа амалга оширилади
01:30
Наманганда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича 113та лойиҳа амалга оширилади
Наманган вилоят иқтисодиёт бош бошқармасининг маълумотларига кўра, ҳудудда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича махсус дастур асосида 18 миллион АҚШ долларидан зиёд қийматдаги 113 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, ўтган олти ой мобайнида 5 миллион доллар миқдоридаги сармоя ўзлаштирилди ва 64 лойиҳа фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 31 октябрдаги 2012-2015 йилларда Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирларига оид қарори билан тасдиқланган дастурга асосан вилоятда 2013 йилда гўштни қайта ишлаш бўйича 6, сутни қайта ишлаш бўйича 7, мева-сабзавот ва узумни қайта ишлаш бўйича 7 лойиҳани амалга ошириш ва бунинг учун 5,6 миллиард сўм маблағ сарфлаш кўзда тутилган.
Жорий йилнинг ўтган даврида дастур доирасида сут ва мева-сабзавотни қайта ишлашга ихтисослашган 13 лойиҳа амалга оширилиб, 1586,2 миллион сўм маблағ ва 285 миллион сўмдан зиёд имтиёзли банк кредитлари сарфланди ва бу субъектларда қўшимча 110 киши иш билан таъминланди.