Шаҳарда ўтказилган меҳнат ярмаркасида 90га яқин корхона иштирок этди. Наманган шаҳрида шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, прокуратура,“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати шаҳар кенгаши ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Меҳнатярмаркасида Наманган шаҳрида фаолият кўрсатаётган 89 корхона, ташкилот ва муассаса бир минг икки юзга яқинбўш иш ўрни билан қатнашди. 200 нафарга яқин аҳоли шу ернинг ўзида ишга йўлланма олди. Жумладан, 107 аёл ва 80нафардан зиёд коллеж битирувчиси турли корхона ва ташкилотлар, муассасаларда ўз лаёқати, мутахассислигигамос иш билан таъминланадиган бўлди. Тадбир давомида мутахассислар томонидан меҳнат қонунчилиги, ижтимоиймуҳофаза, турли имтиёз ва кафолатлар юзасидан фуқароларга зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Фотода Бухорода ўтказилган меҳнат ярмаркаси