SHERLAR.BIZ Chorshanba, 11.12.2024, 00:25
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 3 » "Nafsim mening o'z boshimga balo bo'ldi"
02:17
"Nafsim mening o'z boshimga balo bo'ldi"
Маҳфуза (исмлар ўзгартирилган) кўп ўйланди ва ниҳоят бир қарорга келди: "Бунақаларнинг бурнини ерга яхшилаб ишқаш керак ўзи, номарду нокасга ишинг тушмасин, деб шуни айтар эканлар-да... Шундоқ ҳам бу пулга
муҳтож одамларнинг шўрини қуритиш эмасми бу?! Майли, энди ўзидан кўрсин”. Бу ўйлар унинг аҳдини янада қатъийлаштириб, қадамларини ҳам тезлатди. "Ҳа, энди ўзидан кўрсин...” – Тўғри маҳалла раисига боринг, ҳаммасини ўзи ҳал қилади... Биринчи фарзанди Умиджон учун 2 ёшгача тўланадиган нафақа пули тўсатдан тўхтаб қолганини айтганида ён қўшниси Насиба унга маслаҳат берди. – Оғзингизни очиб ўтираверсангиз лаллайиб, текин пулдан ҳам қуруқ қолиб кетаверасиз. Орани совитмай, тез бориб учрашинг... – Тўғри айтасиз. Шу куннинг ўзидаёқ маҳалла раисига учрашиб қайтган Маҳфузанинг кўнгли бироз таскин топганди. "Демак, ҳал бўлади”. Кейинги ойда маҳаллада бола пулини тайинлаш бўйича комиссия бўлиб ўтармиш, агар у ҳам комиссиядан ўтса, тўланмай қолган ойнинг ҳам пулини олиши мумкин. "Майли, кутайликчи комиссиясини...” Кейинги ой ҳам ўтди. Аммо пулдан дарак йўқ... "Нега, мен қўшилганим учун комиссия ҳам ўтказилмадимикин” деб ўйлади Маҳфуза бу ой ҳам пул ололмагани учун алам билан. Лекин суриштирса, комиссия ҳам ўтказилибди, негадир бу комиссияда
уни "эслайдиган тирик одам” бўлмаган. Тўғри, ахир комиссия ўтказиладиган бўлса, уларнинг оиласидан ҳам кимдир ёки ўзи унда иштирок этиши керак эди-ку ахир. Бунинг учун маҳалла раиси хабар бериши керак. Хуллас, яна пул йўқ-да... – Вой, мен сизга нима дегандим-а, – дардини эшитибоқ сапчиб турган Насиба ўтган галги маслаҳатини яна такрорлади. – Фақат ва фақат маҳалла раисига учрашинг... – Маҳалла раисига учрашдим-ку ахир, – унинг гапини бўлди Маҳфуза. – Яна учрашасиз... Эҳ дугонажон, осонгина битадиган иш қоптими ҳозир?! Агар сизга пул керак бўлса, эшигининг тагига ётиб олинг, орқасидан қолманг, сўрайвериб, калласини гаранг қилиб ташланг... Комиссия бўлади, ҳамма пулингизни қўшқўллаб ўзимиз қўлингизга топширамиз... Аха, сиз шу гапларга ишондингизми-а?! Қулоғингизга яхшилаб қуйиб олинг, ҳамма ишни маҳалла раисининг ўзи ҳал қилади, бировни комиссиядан ўтказиш ҳам, ўтказмаслик ҳам унинг қўлида. Ана энди қани бир оёғингизни қўлга олиб, тез яна бориб учрашинг. Эрта- индин Худо хоҳласа, эсон-омон иккинчи болангизни қўлга олсангиз, унга ҳам пул тўғрилаш керак бўлади. Бир масала иккига айланмасин. Ҳозирги ишни вақтида ҳал қилиб қўйинг. Шаддодгина қўшнисининг бу гапларидан жилмайган Маҳфуза эрта-индин кўз ёрай деб турган қорнидаги ҳомиласига назар ташлади. – Ҳа, тўғри айтяпсиз қўшнижон... – Ҳа, ўзи қачон мен сизга нотўғри айтганман. Ие,
ҳалиям менинг олдимда гап сотиб ўтирибдими бу хотин?! Яна шу куннинг ўзидаёқ маҳалла идорасига борган Маҳфуза бу гал
ишонқирамай, тарвузи қўлтиғидан тушгандек уйга қайтди. Начора, яна кутишга тўғри келади. Бу гал маҳалла раиси аввалига бир олам баҳоналар билан ўзини оқлаб, сўнг унинг "қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб” жўнатди. Ҳа, бу ёнғоқларнинг пучлигини биз биламизда ҳозирча... "Демак, кейинги ойда албатта тўғрилаб бераркан...” Бу орада оиланинг иккинчи қувончига сабаб бўлган чақалоқ ҳам дунёга келди. Маҳалла раиси
ваъда қилган кейинги ойнинг ҳам охири кўринай деб қолди. Пулдан эса ҳамон дарак йўқ. ...Бу гал Маҳфуза маҳалла раисига иккинчи боласи учун ҳам нафақа тайинланишини сўраб
мурожаат қилди. – Сен ҳам келавериб роса қийналдинг-да, синглим, – деди унинг синиққан, рангпар юзига бироз тикилиб турган маҳалла раиси Шамсиддин дардига
хайрихоҳдек тутиб ўзини. – Нима қиламиз энди, тўғрилаб берамизда... Маҳфузага негадир у дилидагини тилига чиқара олмаётгандек туюлди ва сўради: – Оилавий
аҳволимиз ўзингизга маълум. Албатта қилган яхшилигингизни ерда қолдирмаймиз. Агар бу ишни ҳал қилиш фақат сизнинг қўлингизда бўлса, илтимос ёрдам беринг. Ёки ҳужжатларимизда бирор муаммо борми? Шундай бўлса айтинг.
Бу гапларни айтаркан Маҳфуза ичида ўйлади: "Қонуний ҳаққимиз бўлган давлатнинг пулини олиш учун ҳам шунга ўхшаган одамларга ялиниб ўтирамизми энди. Бирор дарди бўлса айтавермайдими-а...” – Йўқ, ҳеч қанақа камчилик йўқ синглим, – деди Шамсиддин. – Энди бундоқ қиламиз, сиз бемалол уйингизга бораверинг. Мен бу ишга албатта жиддий
бир киришаман. Икки болангизнинг ҳам нафақаларини тўғрилаймиз. Кейинги ойда бўлиб ўтадиган
комиссиядан албатта ўтказаман. Орқада қолиб кетган пулларингизни ҳам оласиз. Ҳа айтганча, сиз учун бир ташкилотдан маълумотнома олишим
керак. Шуни тайёрлаш учун шароитингиздан келиб чиқиб бироз пул ташлаб кетсангиз. Ҳаммаси яхши бўлади… Маҳфуза хўп деб ўрнидан турди ва эртага келишини айтиб эшикка қараб юрди. У кўп ўйланди ва ниҳоят бир қарорга келди. Маҳфуза шу куннинг ўзида тегишли идорага бўлиб ўтган ҳолатлар юзасидан хабар берди. Улар томонидан тузилган режага кўра, эртасига Маҳфуза 150 минг сўм пулни олиб маҳалла идорасига борди. Маҳалла раиси эса ҳеч қандай шубҳа- гумонсиз унинг қўлидан пулни олиб, албатта кейинги ойда ишини ҳал қилиб беришни ваъда қилди. Маҳфуза пулни "эгаси”га топшириб чиққач, ташқарида унинг қайтишини кутиб турган тегишли идора вакиллари ичкарига кирдилар. Ишнинг бундай якун топишини сира кутмаган Шамсиддин уларни кўргач, эсанкираб қолди. Аммо энди кеч эди... Шундан сўнг бошланган суриштирувлар, текширувлар бевосита
маҳалла раисининг қўл остида юз берган барча кирдикорларни фош қилди. Жиноят албатта ўз жазосини топди. Аммо ўз нафсининг қулига айланган бундай кимсанинг қандай қилиб ана шундай масъул вазифада ишлаб келгани энг ачинарли ҳолдир. Аввало, ҳар бир кишининг ўз виждони олдидаги сўроқда берадиган жавоби бўлсин. Бу савол-жавобда Шамсиддиннинг берадиган жавобларини тарозининг бу ёндаги тоши босармикин?! Б. Маматов, Фарғона вилояти прокурори катта ёрдамчиси, А. Фозилов, Қўқон шаҳар прокурори
ёрдамчиси, Сарвар САФАРОВ, журналист.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 913 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Sayt_Malikasi03.01.2013 02:36
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz