Сербия пойтахтидан узоқроқдаги қишлоқда 60 ёшли нафақахўр 13 кишини отиб ташлаган. Қўшни хонадонларда хунрезлик содир этган мазкур шахс сабабли олти нафар эркак, олти нафар аёл ва бир бола оламдан ўтган. Хабарларга қараганда, қурбонлар орасида суюқасдчининг қариндошлари бор. У энг аввал ўз ўғлини отиб ўлдиргани маълум қилинмоқда. Жиноятчи хотинига ҳам ҳужум қилиб, сўнг ўзини ўлдирмоқчи бўлган. Уларнинг иккови ҳам оғир аҳволда шифохонага келтирилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг сўзларига кўра, исми-шарифи Любица Богданович бўлган бу қария аввал судланмаган. Айни вақтда воқеа сабаблари ҳамда жиноятчининг руҳий ҳолати аниқланмоқда.