SHERLAR.BIZ Sheshanba, 15.10.2024, 20:07
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 12 » Мустафа Сандал: "Мен шуҳратга интилиб келдим, нега ундан қочишим керак?"
06:32
Мустафа Сандал: "Мен шуҳратга интилиб келдим, нега ундан қочишим керак?"
4-5-май кунлари бўлиб ўтган "Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали доирасида юртимизда турли мамлакатлардан юзлаб меҳмонлар, мутахассислар, санъаткорлар, журналистлар ташриф буюришди. Улар орасида таниқли турк хонандаси Мустафо Сандал ҳам бор.

Хонанда билан учрашувимиз "Асрлар садоси” фестивалининг биринчи куни, Тошкентда Туркиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси қароргоҳида кечди. Бизга хонанданинг вақти чеклангани, тез орада "Туркистон” санъат саройида берилажак концертга ҳозирлик кўриши лозимлигини уқтиришди. Шунга қарамай, Мустафо Сандал "Даракчи” газетаси учун махсус мусоҳаба бериб, барча саволларимизга жавоб қайтаришга ҳаракат қилди.

— Мустафо, Ўзбекистонга хуш келибсиз. Ватанимиз ҳақидаги дастлабки таассуротларингиз…
— Ўзбекистонга келишни анчадан буён орзу қилардим. Бу юртга биринчи бор келишим. Тошкент аэропортига келиб қўнганимизга атиги бир неча соат бўлди. Лекин бу гўзал ўлка ҳақида аллақачон бир олам таассурот олдим, деб айта оламан. Аввало ҳалқларимизнинг тили, дили, урф-одатлари бир-бирига жуда яқин. Қолаверса, меҳмондўстлик, очиқчеҳралик сингари фазилатлар ҳам ҳар икки халқнинг қонига сингиб кетган. Мен дунёнинг кўплаб мамлакатларида концерт берганман. Аммо бу галги концертим ҳаммасидан кўра бошқача бўлишига ишонаман.

— Сиз ўзингиз кутган эътибор ва таассуротни топа олдингизми?
— Очиғи, ҳаммаси мен кутганимдан ҳам ортиқ. Бу ерда менинг қўшиқларимни севиб тинглашларини олдиндан билардим. Бунга ҳозир бевосита амин бўляпман.

— Сизнингча, эртага Навоий вилоятида "Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали қандай кечади?
— Бу фестиваль ҳақида жуда кўп илиқ фикрлар эшитганман. Айни пайтга қадар дуёнинг кўплаб таниқли санъат усталари фестивалда меҳмон бўлганини эшитиб, очиғи хурсанд бўлдим. Мени ҳам ана шундай эътибор ва эҳтиромга лойиқ кўришгани учун анжуман ташкилотчиларидан беҳад миннатдорман.

— Сиз мусиқага, санъатга қандай таъриф берган бўлардингиз?
— Санъат — турли миллат ва элатга мансуб бўлган одамларни бирлаштира оладиган илоҳий куч. Сиз бирор бир қўшиқнинг сўзини тушунмаслигингиз мумкин. Аммо унинг оҳанги, сеҳри сизни ўзига мафтун этади. Бугунги концерт ҳам, эртанги тадбир ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилишига ишонаман.

— Интернет маълумотларига қараганда, ота-онангиз сизнинг тадбиркор бўлишингизни исташган экан.
— Тўғри. Шу сабабли мен Женевада, шунингдек, АҚШнинг Бостон шаҳрида бизнес йўналиши бўйича таълим олганман. Бироқ Америкада ўқиб юрган пайтимда у ердаги санъат таълим даргоҳларига ҳам бориб турардим. Шу-шу мусиқага берилдим. Туркияга қайтиб, таниқли санъаткорлар учун мусиқалар ёза бошладим. 1991 йилда эса илк альбомим чиқди.

— Тадбиркорлик йўналишида олган билим ва кўникмаларингиз шоу-бизнесда ҳам фойда беряптими?
— Албатта, билим ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Бизнес соҳасида олган билимларим ҳаётда жуда кўп қўл келади. Аммо мен ўзимни биринчи навбатда санъаткор деб биламан.

— Сиз ҳам қўшиқчи, ҳам бастакор, ҳам шоир, ҳам бошловчисиз. Шунча иш бир ўзингизга қийинлик қилмайдими?
— Сиз менинг актёр, капитан унвонига эга ҳарбий, учувчи ва фотограф эканимни айтмадингиз (кулади). Баъзида бўш пайт топсам, сураткашлик қиламан. Учувчиликка ҳам қизиқаман. Бир қатор фильм ва сериалларда роль ижро этдим. Ҳаммаси инсоннинг ўз иқтидорига, ҳаракатига боғлиқ. Инсон ўзи севган иши билан шуғулланса, чарчоқни ҳам, оғирликни ҳам ҳис қилмайди.

— Шу билан бирга икки фарзанднинг отасисиз...
— Ҳа, Яман ва Явуз исмли икки фарзандим бор. Катта ўғлим беш ёшда, кичкинаси бир ярим ёш. Менимча, энг қийини яхши ота бўлиш бўлса керак (кулади).

— Хонандалик фаолиятини бошлаганингизга йигирма йилдан ошибди. Шу пайтгача қадар ўнлаб альбомлар, юзлаб қўшиқлар яратдингиз. Улар орасида кўнглингиз тўлмайдигани борми?
— Йўқ, ҳали бундай қўшиқ учрамади. Чунки ҳар бир қўшиқ устида кечалари ухламасдан ишлашимга тўғри келади. Ҳар бир сўз, ҳар бир нота устида тер тўкаман.

— Ўзингизда юлдузлик касаллиги аломатларини сезасизми?
— Билмадим (ўйланиб). Албатта, вақт ва имкониятларим чекланган. Мен билан ҳамсуҳбат бўлишни истайдиганлар кўп. Уларга етарли вақт ва эътибор ажрата олмасман. Бироқ буни тўғри тушунишларини истардим.

— Санъаткорнинг бу дардга чалинишига ким кўпроқ сабабчи, ўзими, мухлисларми ёки...
— Танилиб бораётган санъаткорнинг қўштирноқ ичидаги "дўстлари” бўлади. Улар бечора "юлдузнинг қўлтиғига сув пуркаб, "сен зўрсан, сендан яхшиси йўқ, сен одамлардан ўзингни юқорироқ тут, ҳар кимни ёнингга йўлатма” қабилидаги гаплар билан "шиширишади”. Одам ҳам худди шарга ўхшайди. Ичига ҳаддан ташқари кўп ҳаво кирса, охири "пақ” этиб ёрилади (қаҳ-қаҳ отиб кулади)!

— Айрим санъаткорлар одамларнинг назарига тушишга интилишади. Аммо шуҳрат чўққисига эришгач, иложи борича, ўзларини одамлар назаридан олиб қочишади.
— Мен бунга тамомила қаршиман. Ахир бу бахт ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Сен ким учун машҳур бўлдинг? Ким сени кўкка кўтаряпти? Нима учун одамлардан ўзингни олиб қочиб, сохта камтарлик қиласан? Оддий мисол. Икки кун аввал Истанбулга канадалик машҳур қўшиқчи Жастин Бибер келди. Аэропортдан тушиши билан журналистлар ва камералар таъқибидан қочиб, ўзини машинага урди. Нега? Ахир улар сенга бирор ёмонлик қилишмайди-ку? Нари борса, бир-иккита савол беришади, суратингни олишади. Ахир сен мана шу машҳурликка илтилган, унга ҳавас қилган, унинг учун курашган эдинг-ку?

— Демак, сиз бундай қилмаган бўлардингиз?
— Асло, агар имкониятим бўлса, журналистлар билан ҳам, мухлислар билан ҳам мулоқот учун вақт ажратаман. Акс ҳолда, ҳозир сиз билан бемалол суҳбатлашиб ўтирмаган бўлардик.

— Болалигингиздан то шу кунга қадар ушалмаган бирор орзунгиз борми?
— (Ўйланиб) Биласизми, ўшанда уч-тўрт ёшли бола эдим. Кўчамизда, бир неча ҳовли нарида битта бола яшарди. Мендан бирор ёш каттароқ бўлса керак. У ҳар доим кўчага отаси олиб берган ўйинчоқ машинасини юргизиб чиқарди. Махсус сим билан бошқариладиган батареяли машина. Менинг ҳам худди шундай машинам бўлишини қанчалик орзу қилганимни тасаввур қилолмайсиз. Ота-онамга кўп бор "Менга шунақа машина олиб берасизлар” деб кўп хархаша қилардим. Афсуски турли сабабларга кўра, бу орзум амалга ошмади.

— "Унинг араваси бор” деб номланган қўшиғингиз, балки ана шу орзу сабабли яралгандир?
— Йўқ (кулади). Бу қўшиқнинг тарихи ҳақида гапирсам, суҳбатимиз чўзилиб кетиши мумкин. Лекин ўша болаликда армонга айланган ўйинчоқ машина ҳақида қўшиқ куйлаш ниятим бор.

— Кимдир қўшиғингизни ёки мусиқангизни сиздан сўрамасдан ёки ўғирлаб ижро этса, қандай йўл тутасиз?
— Бу ҳақиқий санъаткорга ярашадиган иш эмас. Мен бундайларни санъаткор деб ҳисобламасдим. Ҳақиқий санъат эгаси энг аввало ўз кучига, ўз истеъдодига суяниши керак.

— Келгусида ўзбек тилида қўшиқ куйлаш ёки Ўзбекистонда клип суратга олиш ниятингиз борми?
— Билмадим. Албатта ўзбек мусиқасини, ўзбекча қўшиқларни ёқтираман. Келгусида ўз қўшиқларимда ўзбекона оҳанглардан фойдаланиш ниятим бор. Ўзбек тилида қўшиқ куйлаш учун аввало шу тилни пухта билиш керак. Клип масаласи ҳам фақат менга боғлиқ иш эмас. Буни ҳали вақт кўрсатади.

— Юртингизга Ўзбекистондан нима олиб кетмоқчисиз?
— Ҳозирча бу ҳақда ўйлаб кўрмадим. Лекин бу гўзал юртдан бутун умрга таассурот билан қайтишим аниқ.

— Ўзбек мухлисларига тилакларингиз.
— Мени яхши кўрганларни мен ҳам яхши кўраман. Мени тинглаётганингиз, менга бўлган эътиборингиз учун ташаккур. "Асрлар садоси” сабаб дийдорлашдик. Бу фестиваль ташкилотчиларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Мустафо Сандал билан суҳбатимиз жуда жонли ва қизиқарли кечди. У "Даракчи” таҳририяти номидан берилган эсдалик совғаларни қабул қилиб оларкан, "бу ҳадяларингизни ўз офисимда эсдалик учун олиб қўяман”, деди. "Туркистон” саройида ўтадиган коцертга эса вақт оз қолганди.

Рустам Жабборов, Алия Тулембаева суҳбатлашди.
Фотомухбир Равшан Дадабоев
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 760 | | Теги: нега ундан қочишим керак?, Мустафа Сандал: Мен шуҳратга интили | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz