Статистика |
Hozirda saytda: 12 Mexmonlar: 12 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 11 » Мушук сумкада беркиниб Мисрдан Англияга учиб келди
00:12 Мушук сумкада беркиниб Мисрдан Англияга учиб келди |
Эгасининг сумкасида ухлаб қолган мушук кутилмаганда Мисрдан Англияга учиб келди.
Эътиборлиси, сумкада мушук борлигини на эгаси ва на Қоҳира аэропорти ходимлари сезишмаган. Бису лақабли форс мушуги ҳозир карантинда сақланмоқда. Карантин қабулхонаси ходими Майк Биксанинг сўзларига кўра, Бисунинг аҳволи жойида, 6 соат давом этган парвоз вақтида унга шикст етмаган. "Қуёш нурида исинишни ёқтирадиган дангаса форс мушуги соғлом ва ўзини "бахтли" ҳис қилмоқда",- дейди жониворларни сақлаш пункти ходими.
Бису Англиянинг Ноттингемпшир графлигида яшовчи синглиси Мониканинг олдига кетишга отланаётган эгаси Мерват Сютининг сумкасига тушиб олган. Англияга етиб келгач, Сюти таксига ўтирди ва шу пайт унинг қўл телефони жиринглаб қолди. Қоҳирадаги қариндошларининг мушук йўқолгани ҳақидаги хабаридан кейин сумкасидан нимадир олмоқчи бўлиб, қарасаки дангаси мушук мазза қилиб ухлаб ётибди.
Аввалига Сюти уни ўлиб қолган бўлса керак деб ўйлади. Лекин самолёт юкхонасида келган Бису соппа-соғ экани аниқланди. Энди 2013 йилнинг ёзида Мисрга қайтади
Darakchi.uz
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 687 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|