Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 29 » Мурод Ражабов: "Яқинда футбол ҳақидаги фильм экранга чиқади"
00:26 Мурод Ражабов: "Яқинда футбол ҳақидаги фильм экранга чиқади" |
Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабов яқинда футболга бағишланган фильмнинг экранга чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда киноактёр билан суҳбат уюштирган "Интер футбол” газетаси хабар берган. "Футбол ва санъат” рукни остида берилган мазкур суҳбатда шунингдек спорт ва маданиятга доир янги кўрсатув ҳам тайёрланаётгани қайд этиб ўтилган.
- Бизда «Суюнчи» ва «Фақат ғалаба» фильмларидан ташқари, футбол ҳақида кинолар деярли йўқ. Маълумки, сиз актёрликдан таш-қари, режиссёрлик ҳам қиласиз. Келажакда миллионлар ўйинига бағишланган фильм суратга олиш режангиз борми? - Саволга жавоб беришдан олдин шуни таъкидламоқчиманки, яқинда интернетда бир маълумот ўқиб қолдим. Унга кўра, аҳоли сонига нисбатан олганда, мамлакатимизда футбол ишқибозлари сони анча кўп экан. Энг муҳими, мухлисларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил этишади. Демак, бизга футбол тўғрисидаги фильмлар керак. Албатта, вақти келиб, бу ишга қўл урамиз. Ўз ўрнида бир сирни очмоқчиман. Яқинда миллионлар ўйини хусусида битта фильм экранларга чиқади.
- Батафсил тўхталиб ўтсангиз... - Ушбу картина комедия жанрида бўлиб, унда бош роллардан бири, яъни «Пахтакор» мухлиси образини мен яратганман. Мазмунини айтиб берсам, мазаси қочади. Яхшиси, премьерани кутайлик. Фильм томошабинларга манзур бўлади, деган умиддаман.
- Миллий жамоамизнинг Осиё ўйинлари-94даги зафари шарафига суратга олинган «Фақат ғалаба» фильмида ҳам бош роллардан бирини ижро этгансиз. Шу картина хусусида нима дея оласиз? - Менимча, «Фақат ғалаба»да халқимизнинг миллионлар ўйини ва футбол юлдузларига нисбатан муҳаббати етарлича очиб берилмаган. Бизда футболга қизиқиш жуда кучли. Умуман олганда, картина ёмон эмас. Аммо биз, яъни кино соҳаси ходимлари футболчилардан анча қарздормиз. Қисқаси, ҳали мукаммал фильм суратга олганимизча йўқ.
- «Ош бўлсин»га ўхшаш футбол тўғрисида алоҳида кўрсатув очсангиз яхши бўлармиди... - Яқин орада спорт ва маданиятнинг ҳамма тарафларини қамраб оладиган кўрсатув эфирга чиқади. Бундан ташқари, театр актёрлари ва эстрада юлдузлари ўртасидаги футбол учрашувларини ҳам телевизорда кўрсатиш мақсадимиз бор. Томошабинлар санъаткорларнинг нафақат саҳна, балки майдондаги ҳаракатларидан ҳам завқ олишади шунда. Ушбу ғояни «Спорт» телеканалига тақдим этганман. Худо хоҳласа, ёзда уни ҳаётга татбиқ этамиз.
|
Категория: Shou biznes olami |
Просмотров: 728 |
| Рейтинг: 5.0/6 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|