Статистика |
Hozirda saytda: 24 Mexmonlar: 24 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 23 » Муниса Ризаева учун том маънода бу йил
00:42 Муниса Ризаева учун том маънода бу йил |
МУНИСА РИЗАЕВА: "ТУРМУШ ЎРТОҒИМ ОТАМГА ЎХШАШИНИ ХОҲЛАЙМАН!" Муниса Ризаева учун том маънода бу йил ҳаммадан кўра омадли келди. У рақобатни ёриб чиқди. Кетма-кет хитлар, тўйлар усиз ўтмайдиган бўлди! Ўзига хос услуб, ташқи имиж ва характеридаги очиқлик Райҳон, Шаҳзода, Лола қаторига элтди. Сарҳисоб пайти яқинлашганини сезибми, хонанда бир гуруҳ ОАВ ходимлари учун ҳисобот анжуманини ташкил этди. Ижоди ва ҳаётига дахлдор барча саволларга жавоб берди. Ўзини ҳурмат қилган санъаткор омма олдида чиройли намоён бўлади. Бу зебу зийнатга бурканиш дегани эмас. Мунис реал ҳаётда асли қандай бўлса, шундай йўл тутди. Журналистлар олдида чиқиш қилаётганини унутмади. Ҳукмингизга блиц- интервьюни тақдим этамиз: -Сўнгги пайтда яккахон ижодингиздаги қандай янгилик "портлаш” бўлиши мумкин? -Бу ҳақда олдиндан мақтанишдан кўра, оммага тақдим этиб кейин натижасини кўришни афзал биламан. Истамбулда Наримон Султонхўжаев билан янги клип суратга олдирдим. Ўйлайманки, мухлисларимни бефарқ қолдирмайди. -Концерт берадиган талабга эришдингиз. Қачон бу борада илдамлик бўлади? -Келгуси йил режалаштирганмиз. Шунчаки концерт бермоқчи эмасман. 100 фоиз жонли ижрода тайёргарлик кўриб, кейин концертга чорлайман. Бу "портлаш” бўлиши мумкин! -Одатда сиздек латофатли хонандалар продюсер ё ҳомий кўмагида кўтарилади. Билишимизча, сизда бу истисно... -Тўғри. Мен ўзимга ўзим ҳомий ва продюсерман. 6 ёшимдан куйлайман. Мана, 26 кириб ҳам қўйдим. Бир неча марта продюсерларга мурожаат қилдим. Менсишмадими ё келажагимга ишонишмадими ижобий жавоб олмаганман. Шукрки, ҳаммасига ўз меҳнатим ва тақдиримга битган омад туфайли эришяпман. -Дугоналарингиз Райҳон ва Зиёда янги ҳаётга қадам қўйиш бобида пешқадамлик қилди. Сиз- чи? Шахсий оила ҳақида қачон ўйлайсиз? -Яхши йигит топилганида, албатта (кулади). Қаерларда менинг ярмим, бахтим юргандир. Бироқ, ҳали учрашмадик. Бўлажак турмуш ўртоғим отам каби ғайратли, мақсадларига ўз интилиши ва кучи билан эришадиган бўлишини истайман! -Тўйларга тансоқчи билан келасиз. Бу ҳозир "мода”ми? -Йўқ, "мода” учун тансоқчи олиб юрмайман. Отам жуда қаттиққўл. Қўшиқ куйлашимга фақат онам ва бувимнинг қўллаб-қувватлаши орқали эришганман. Биласиз, тўйда маст-алас юрадиган одамлар ҳам бўлади. Демак, ўзингни муҳофаза қилмасанг, бегонадан айб излама. -Ҳамма моддий эҳтиёжлардан тўқлигингизни кўпчилик билади. Шу боисми, бу қизнинг муаммоси, дардию ғами бўлмаса керак деб ўйлашади. Бой лэдининг қандай энг катта армони бор? -(ўйланиб). Ҳа, шундай ўйлашса керак. Бироқ, ҳар бир инсоннинг ўз ташвишлари орзу армони бор. Мен ҳам бандаман. Энг катта армоним, балки орзуимдир, бир пайтлар ажрашиб кетган ота- онамни яна бирга кўриш! Улар парчаланган оилани тиклашса, ана унда катта армоним қолмасди. Қолганлари майда- чуйда...Ҳаёт ўзи жойига солиб боришига ишонаман! -Имижингиз жуда ўзгарувчан. Бир эпотаж кўринасиз, бир миллий андозаларга бўйсунган оқила, айрим пайтда жуда эркин. Бунга қандай эришгансиз? -Ишонсангиз фақат ўзим! Барча имижимни ўз ғояларим асосида яратаман. Чунки, бировларнинг диди мени қониқтирмайди (кулади). Бироқ, чегарадан чиқиш йўқ! Ҳар қандай эркинлик ўз ҳудудига эга! Суҳбат қизигандан қизиди. Фотосуратчимиз эса Муниснинг мимикаларини муҳрлади. Чунки, уларда ҳам анча маънони илғаш мумкин эди. Кенгроқ суҳбат қилишни эса кейинроққа олиб қўйдик. Гаплашса, анча гапи бор бу қизнинг...Мунис, бўшашманг
|
Категория: Shou biznes olami |
Просмотров: 868 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|