Сўнгги пайтларда Муниса Ризаеванинг кўринмай қолгани сабаб санъаткорлар ва унинг мухлислари орасида миш-мишлар тарқалди.
"Хонанда ижодини вақтинча тўхтатган эмиш, у энди бошқа соҳада фаолият юритаркан” деган гаплар шулар жумласидандир. Бу гапларга ойдинлик киритиш мақсадида, хонанда билан боғландик.
Ширин Ғафурова, хонанданинг матбyот котиби: — Муниса санъатни тарк этди ёки бу соҳада энди ишламас экан, деган гаплар шунчаки уйдирма. У санъатдан воз кечгани йўқ! Шунчаки оила аъзолари билан бирга ҳордиқ чиқариш учун Лондонга кетган. Мухлисларнинг хавотир олишига ҳожат йўқ.
Суҳбат давомида Муниса сафар олдидан Ботир Қодиров билан куйлаган дуэти қўшиғига клип суратга олишга ҳам улгургани маълум бўлди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ботир Қодиров шу мақсадда уни ўз студиясига таклиф қилганди. Муниса Ризаева ва Ботир Қодировнинг йўналишини уйғулаштирган ҳолда куйланган ушбу дуэтнинг номи ҳозирча сир тутилмоқда. Унга ишланган клип эса Муниса Ризаева Лондондан қайтганидан кейин намойиш этилади.