SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 02:57
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 24 » Муниса Ризаева: “Мен ҳақимдаги гапларнинг ҳаммаси бўҳтон!”
17:58
Муниса Ризаева: “Мен ҳақимдаги гапларнинг ҳаммаси бўҳтон!”
Муниса Ризаева: “Мен ҳақимдаги гапларнинг ҳаммаси бўҳтон!”

“Энди мен журналист” лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси Сардор Раҳимхон.

Олдиндан эълонқилинган иштирокчилар сафида бу хонанда йўқ эди-ку, деб ҳайрон бўляпсизми? Гап шундаки, аввалги“журналистлар” сафига киритилган Муниса Ризаеванинг ўрнига бугун Сардор Раҳимхон қўшилди. Сабаби, МунисаРизаеванинг бирор бир ҳамкасбидан интервью олганидан кўра унинг кимгадир интервью бериши ва бунга кўпроқталаб бўлгани учун шундай йўл тутишга қарор қилдик.
Сардор Раҳимхон: —Мунисанинг ижодини ҳам, ўзини ҳам ҳурмат қиламан. Ижодини бошлагандан то бугунгача ўз услубига, ўз ўрнига эгасанъаткорлардан бири. Бугун ундан интервью олишга бел боғлаган эканман, вазифамни аъло даражада бажаришгаҳаракат қиламан.
Хонандалар ўзаро келишган ҳолда “Даракчи” таҳририятида учрашишгақарор қилишди.
— Муниса, сизни кўриб турганимдан жуда хурсандман. Доимгидек,мафтункорсиз! — Раҳмат. Ўзингизга ҳам янги касблар муборак бўлсин! (кулгу кўтарилди)
— Журналистлар таклифи билан бугун ўзимни уларнинг ўрнидасинаб кўраман. Суҳбат бошланишидан аввал берилажак айрим саволлар учун олдинда узр сўрайман. Чунки нимабўлганда ҳам бу “Даракчи”нинг лойиҳаси. Газетанинг услубини, ўзига хослигини эса ўзингиз яхши биласиз.Саволлар рўйхатида танқид бўлмаса-да, бироз шахсий мавзулардаги саволлар бор. — Майли,бемалол. Сардор ака, сизнинг ёмон мавзуда гапирмаслигингизга ишонаман. Қулоғим сизда, бошлайверинг.
— Демак биринчи саволим, сўнгги пайтларда фақат дуэтларга эътибор қаратяпсиз. Жуда кўпхонандалар билан дуэт куйладингиз. Нега? Бу рейтингни ушлаб қолиш учунми? — Мен негадиродамларга “йўқ” деёлмайман. Маъмурим Жаҳонгир Холиқов ҳам шу масалада мен билан кўп тортишади. У одамларгарад жавобини беришни ҳам ўрганинг дейишдан чарчамайди. Ўзимга зарар етишини билсам ҳам бу одатимни йўқотаолмадим. Дуэт масаласига келадиган бўлсак, ижодда режа асосида ишламайман. Менга таклиф қилинган қўшиқ ёқса,бўлди демак шу ишни қиламан. Балки шунга сўнгги вақтларда дуэтдошларим кўпайиб кетгандир. Мана куни кечаМанзурадан ҳам дуэт куйлаш таклифи тушди. Рашид Холиқов билан ҳам режалаштирган ижодий ишларимиз бор. Насибқилса, тез кунларда яна бир нечта дуэтни тақдим этишимиз мумкин.
— Ижодингиз кузатарэканман, “юлдузлик” касалигига учрамаганингизни сезаман... — Бу “касаллик” биланкасаланишга вақтим ҳам, хоҳишим ҳам йўқ. Мен доим ўзимни топишга айнан ўзимга хос йўлим билан бошқаларданажралиб туришга ҳаракат қилганман. Бировнинг ортидан югургандан кўра қийналиб бўлса ҳам ўзлигимни топишниафзал билан. Бошқа ҳамкасбларимга ҳам айнан шуни маслаҳат берган бўлардим. Чунки менда хит бўлган қўшиқйўналиши, бошқа ҳамкасбимга ҳам омад олиб келади, деган кафолатни ҳеч ким бермайди. Ҳамма ўз йўли биланмашҳур бўлиши керак. Миям доим келажакдаги режалар билан банд. Масалан, бундан сал аввал доимийҳамкорларимдан бири Элдор Қаюмов билан муносабатларимиз бузилгандан сўнг “энди нима бўлади?” деган саволўйлантираётган эди. Аммо бугун ўзимга келдим. Аслида иш тўхтагани йўқ, изланишдаман. — Сўнгги вақтларда жуда асабий бўлиб бораётганингизни ўзингиз ҳам сезяпсизми? — Менбилан содир бўлган ҳар бир нарса руҳиятимга жуда қаттиқ таъсир қиляпти.
— Кимдирортиқча гап гапирадиган бўлса, унга шу заҳоти зарба жавобини қайтаришга шай бўлиб турибсиз... — Илгари кўп нарсага аҳамият бермасдим. Бугун бефарқ бўлолмаяпман. Ҳаёт мажбур қиляпти.
— Куни кеча “instagram”га дадангиз билан тушган суратингизни кўрдим. Адашмасам, у киши кўпчет эл сафарларида бўлади. Бу унинг иши билан боғлиқми? Келинг, оилангиз ҳақида гаплашамиз... — Очиғини айтасам, ота-онам болалигимизда ажрашиб кетишган. Аммо бошқалар каби юзкўрмас бўлибкетишмаган. Дўстона алоқаларни сақлаб, биз фарзандлар билан боғлиқ масалаларда ҳамжиҳатликда қарор қабулқилишади. Опам турмушга чиққан, иккита фарзанднинг онаси. Синглим эса Англияда яшайди.
— Дадангиз тўйларга чиқишингизни билмайди, деб эшитганман... (кулиб) — Ҳа, тўғриаввалига дадам мени тўйларга хизматга боришимни билмасди. Ундан буни яширганман. Аммо хизматларда дадамнингдўстлари мени кўп кўришганидан бу нарсни ортиқ беркитишга имкон бўлмади. Бундан ташқари ўзбек шоу бизнесидаёзилмаган бир қонун бор. Агар хонандага талаб бўлса, у албатта тўйларга боради. Кимдир тўйларда камнамобўлса, демак, унинг рейтинги тушган ҳисобланади. Мен ҳам шу қозонда қайнаяпманми, унинг қонунларга амалқилишим керак. Тўйларда талаб бор, халқ мени яхши кунига чақиряпти, уларга рад жавобини бериш эса тўғри ишбўлмаслигини дадамга тушунтирдим. Бугун тўйларга дадамдан яширинча бормаяпман.
—Сўнгги вақтларда сизга бўлган турли зарбаларга дадангизнинг муносабати қандай бўлди? — Аслида мен оиламизнинг ўғил боласиман. Болалигимдан мустақил ўсганман. Қийналган, йиқилганбўлсам ҳам ҳамма нарсани ўзим эплашга ҳаракат қилганман. Буни дадам ўргатган. Тўғри, ўзига тўқ оиладанман,ота-онам топган пулга яхши яшашим мумкин. Лекин дадам таъкидлагандек буларнинг барчаси абадий эмас, уларнингберганига ишонавермасдан ўзимиз меҳнат қилишга ўрганганмиз. Дадам мен билан бўлганвоқеаларни эшитиб, “Биринчидан аслида “анти” пиар, оддий пиардан кўра кучли. Иккинчидан ўзинг шунарсаларни билиб санъатни танладинг! Зарбаларига чидайсан! Машҳур бўлганинг сайин одамлар сен тўғрингдаяхши ёмон-гапларни гапираверишади, буни унутма! Қизим, мен сенга ишонаман. Сен шаклландинг, халқ сени МунисаРизаева деб тан олди. Қолган қийинчиликларни эса енгиб ўтишинга ишонаман” деганлар.
— Гўдаклигимиздан кимдир хафа қилса онамизга йиғлаб борамиз. Сиз ким билан кўпроқдардлашасиз? — Дадам менинг энг яқин дўстим. Дардимни, муаммоларимни дадам биланбўлишиб, йиғлашдан ҳам уялмайман. Бироқ йиғлоқи қиз эмасман. Айнан дадамнинг мени қўллаб-қувватлаши, қийинвазиятда мени тушуниши ва тўғри йўл кўрсатиши ҳаётда синмаслигимга ёрдам беряпти.
— Оилада уч қизсизлар. Ака ёки укангиз бўлишини орзу қилганмисиз? — Албатта!Уйимизда ўғил фарзанд бўлишини Доим истаганман. Бугунга келиб менинг бу орзуйим қисман бўлса ҳам амалгаошган, десам ёлғон бўлмайди. Маъмурим Жаҳогир ака, мен учун ҳақиқий туғишган акадек. Мен унга нафақат ишимни,оилавий муаммоларни ҳам ишониб топшира оламан. Ҳар қандай вазиятда ҳам у менга панд бермаслигига ишончимкомил. Бунинг учун унга катта раҳмат!
— Балки у сизни, ишини йўқотиб қўймаслик учуншундай муносабатда бўлар? — Йўқ! Бу гапга умуман қўшилмайман. Сабаби, ишдаги баъзимуаммолардан сўнг санъатдан кетмоқчи бўлдим. У қаршилик билдирмади. Аммо шундай бўлса ҳам ёнимда бўлди. Ёмонкунимда мени қўллаб-қувватлашни канда қилмади. Бир ойга чет эл сафарида юрганимда ҳам онамдан хабар олибтурди ва бу ердаги бошқа ишларни назоратда тутди.
— Санъатга кириб келган илкйилларимда бу оламга кўникишим жуда қийин бўлган. Қаёққа қарамай одамларнинг юзида ниқоб кўриб ҳафсалам пирбўлган. Бу олам ташқи тарафдан қараганда ялтироқ кўрингани билан ички дунёси бошқача эканлигидан хафабўлганман. Ўзимча, балки мен ҳам шундай бўлиб кетарман, шунда ўрганишим осонроқ бўлар деб ўйлаганман. Аммоадашибман. Мисол учун, турли давраларда ҳамкасбларни учратамиз. Шундай вазиятлар бўладики, улар мени кўрибтуриб, кўрмаганга олишади. Балки ростдан ҳам кўрмай қолгандир деб ўзим бориб сўрашаман, аммо шундай бўлса ҳамуларнинг ўзини “осмон”да тутишидан жаҳлим чиқади. Нега мен келдим? Ҳатто бекорга саломлашибман дебафсусланаман ҳам. Бу нарсага сизнинг муносабатингиз қандай?

— Биласизми, бундайҳолардан улар ўзларини қандай тутгани эмас, сизнинг тутган йўлингиз муҳимроқ. Бобомнинг доим бошқаларнингсенга қилган ёмон муносабатига ўзингини шерлигинг билан жавоб қайтар, дердилар...
—Тўғри, гапингизга юз фоиз қўшиламан. Аммо баъзида уларнинг калондимоғлигини кўриб, “ҳали сен менга шундайқиляпсанми, мен сендан ўтаман” деган хаёлга келиб қоламан. — Ана шу нарса ёмон. Яхшиодам, тарбияли инсон доим ўзини борлигича сақлаб қолиши керак. Баъзи такаббур кимсалар уларга таъсиркучини ўтказмаслиги керак.
— Болаликдаги орзуларингиз ижобатига эришибкелдингиз. Айнан бугун яна нима ҳақида ўйлаяпсиз? Яна қайси орзуингизни амалга оширишни истардингиз... (жилмайиб) — Шахсий ҳаётимни йўлга қўйишни истаяман. Ўзимнинг бир бутун оилам бўлишини, унингяхши бекаси бўлишини хоҳлаяпман.
— Бўлажак турмуш ўртоғингиз қандай бўлишикерак? — Биринчи ўринда бир-биримизни тушунишимиз лозим. Рашк ҳам кўп оилаларнингажралиб кетишига сабаб бўлади. Ишонч, бир-бирини тушуниш оилани мустаҳкам қилади. Бундан ташқари ўзигаишонган эркак бир оилани тебрата олишига ишонаман.
— Келинлик хизматларини яхшиэплай оламан деб ўйлайсизми? — Ҳа, албатта! Санъатга берган меҳримдан ҳам зиёдиниоиламга бағишлайман.
— Жуда замонавий оилада тарбия топгансиз, ўзбекурф-одатларига амал қиладиган хонадонга келин бўлиб тушсангиз... (кулади) — Нотўғритушунманг, аммо бугун мени сўраб эшик қоқаётганлар кўп. Уларнинг аксарияти сиз айтгандек оиладан. Агарпешонага шундай хонадон ёзилган бўлса, бу ишларни эплаб кетишимга кўзим етади.
—Севганмисиз? — Ҳа, бир йигит билан аҳду паймон қилган эдик. Оилаларимиз ҳам бир-бирибилан борди-келди қилишар эди. Аммо айрим сабабларга кўра муносабатларимиз бузилди. Ортиқ бу ҳақидагапиришни истамайман...
— Сўнгги пайтларда айрим журналистларнинг ишини кузатибуларнинг биз санъаткорлардан бошқа иши йўқмикин, деб ўйлаб қоламан. Фақат бизнинг фаолиятимизни таҳлил,танқид қилишади. Сизни бунга муносабатингиз? — Мен журналистика соҳасида ўқиганман.Журналистлар ўзлари ёзган нарсаларни сотишади. Яъни, бу ҳам бир бизнес. Улар халққа қизиқ мавзуларни топиб,ўз газетасига бўлган талабни ошириши керак. Бу уларнинг хизмат вазифаларидан бири ҳисобланади.
— Бошқа мавзулар ҳам газетанинг ададини ошириши мумкин-ку, ахир. —Йўқ, сал адашдингиз! Одамлар ҳар доим машҳурларнинг ҳаёти, турмуш тарзи, юриш-туриши билан қизиқиб келишади.Демак, таклиф ҳғам талабга яраша бўлади. Газета ўз ўқувчиларини сақлаб қолиш учун уларни қизиқтирганмавзуларни ёритишга мажбур. Шундай экан, биз бу ҳолатни тўғри баҳолашимиз керак. Диктофон ўчирилгач... · Биз осмонларда учибюрадиган”юлдуз” эмасмиз. Яратган эгам бизга яхши кунни ҳам, ёмон кунни ҳам синов учун беради. Биз учун ҳечнарса абадий берилмаган. Имкон борида фойдаланиб, асосийси ўзини йўқотиб қўймаса бўлгани. Мисол учун, менгаҳам қанчадан-қанча синовлардан кейин 25 ёшимда Худо омад берди. Бу нарсадан унумли фойдаланиб йиллар давомидайиғилган орзуларимни амалга ошириб келяпман. Ҳеч қачон бу кунлар учун қандай қийинчилик, синовларданўтганимни ва кеча ким бўлиб, нимага эришганимни унутмайман.
· Депрессияга тушибқолганим рост. Аммо бу муаммолар туфайли эмас. Санъатимни, саҳнани мендан олиб қўйишларидан қўрқдим. Санъат,бу — ҳаётим. Балки шунинг учун ҳам ҳалигача турмушга чиқмагандирман. Чунки келган совчилар ишимниташлашимимни талаб қилишади. Нега? Нима учун мен нимадандир воз кечишим керак. Ёки мен ёмон йўлнитанлаганманми? Майли, тўйларга чиқмасман, аммо нега қўшиқ куйлашимга қаршилик билдиришади, мен айнан мана шунарсани тушунмайман...
· Кўпчилик мени спиртли ичимлик ичади, чекади деб айтишади.Шу интервьюда мана шу гапларимни алоҳида ёзиб ўтишингизни сўрайман. Мен ҳақимдаги бу гаплар бўҳтон.Биринчидан, спиртли ичимликка аллергиям бор. Чекиш эса овозимга тўғри келмайди. Бундай иллатларданбошқаларнинг ҳам йироқ бўлишини истайман.
· Райҳон ҳақида бугун ҳам гапиргандаюрагим оғрийди. Уни ҳақиқатдан ҳам ҳурмат қилар, яхши кўрар эдим. Бошқаларнинг қуруқ туҳмати бизнингмуносабатларимизни бузди. Райҳон эса яқин инсоним бўлиб туриб менга эмас, уларга ишонгани ҳалигача аламқилади.

· Бугун менинг ота-онам ва маъмурим бор холос. Ҳеч ким билан дўстбўлмасликка, сирлашмасиликка яқин муносабатда бўлмасликка қарор қилдим. Хулоса
Сардор Раҳимхон: — Суҳбат бошланишидан аввал бугунгиучрашув айнан шундай ўтишини сезгандим. Муниса жуда самимий қиз, уни ҳаётда бошқа алданмаслигини, атрофидадоим яхши инсонлар бўлишини истайман.
Муниса Ризаева: — Турли гап-сўзларданчарчаганим учун аслида ҳеч кимга интервью беришни истамаётгандим. Аммо бугунги учрашувдан жуда хурсандман.Анчадан буён ичимда гаплар йиғилиб қолган экан ҳаммасини тўкиб солдим. Ким қандай хулоса чиқариши эсаҳамманинг ўзига ҳавола.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 720 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz