Касал бўлиш уят эмас, аммо баъзи бир хасталиклар кенг тарқалган стереотипларга чамбарчас боғлиқ, шу боис одамлар улар ҳақида гапиришга уялади.
Йўғон ичак саратони Америка миллий саломатлик институтининг маълумотларига кўра, колоректал саратонни бошланғич босқичда даволаш мумкин экан. Бироқ, афсуски, йўғон ичак саратони ҳеч қандай аломатларсиз бошланади, агар улар намоён бўла бошласа ҳам, беморлар диарея ёки ичнинг нормал келмаётгани ҳақида ўз шифокорларига айтишдан уялади. Йўғон ичак саратонига ташхис қўйишнинг энг яхши усули колоноскопия ҳисобланади.
Эрекциянинг бузилиши Охирги йилларда эректил дисфункция атамаси билан боғлиқ гап-сўзлар анча қисқарди, аммо эркакларнинг аксарияти учун ўзларида жинсий бузилишлар мавжудлигини тан олиш ҳамон муаммо бўлиб қолмоқда. 2010 йилги маълумотларга кўра, ушбу касалликдан азият чекаётган эркакларнинг фақат ярмигина тегишли тарзда даволанар экан. Худди шу маърузада айтилишича, америкалик эркакларнинг 10-20 миллионтаси эректил дисфункциядан азият чекмоқда, 70 ёшга яқинлашганда эса барча эркакларнинг учдан икки қисми шундай муаммога эга бўлар экан.
Псориаз Псориаз – бу сурункали иммун бузилиши бўлиб, у терини тангачасимон қилиб қўяди, терининг баъзи участкалари эса ёриқсимон чизиқлар билан қопланади. Псориазга чалинган тана аъзоларини яшириш қийин, шу боис маълум сабабларга кўра одам ўзини ноқулай ҳис қилади. Бемор ўзига бошқа одамлар унга худди юқумли касали бордай қараётганини кўриб, янада кучлироқ хижолат тортади.
Семизлик Ушбу касаллик билан боғлиқ стереотип глобал характерга эга. Ўтказилган тадқиқотлар дунёда семиришни эринчоқлик ва еб тўймаслик билан боғламаган маданиятлар йўқлигини кўрсатди. Ҳолбуки олдинлари худди шу маниятларда семизликка бойлик ва давлат белгиси сифатида қаралган. Ортиқча вазнидан уяладиган кишилар ўз саломатликларидан ташвишда эканликларини тез-тез қайд этишади. Агар бу шундай бўлса, уятнинг оқибатлари қандай бўларкин? Ўтказилган психологик эксперимент уят ҳисси семизликдан азият чекувчи одамлар орасида вазнни ташлаш жараёнини тезлаштиришини аниқлади.
ОИВ/ОИТС Бу одамлар энг кўп нотўғри муносабатда бўладиган касаллик бўлса, ажабмас. Олиб борилган тадқиқотлар, америкаликларнинг 37 фоизи ОИВ бўсалар орқали ўтиши мумкин деб ўйлашини, 32 фоизи эса бемор билан битта стакандан фойдаланганда ҳам инфекцияни юқтириб олиш мумкинлигига ишонишини кўрсатди.