SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 21:25
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 8 » Муҳташам юз йил: Бир Хуррам ҳомиладор, бошқаси ажрашган...
03:03
Муҳташам юз йил: Бир Хуррам ҳомиладор, бошқаси ажрашган...
Яқинда Туркияда “Муҳташам аср” телесериалининг тўртинчи фасли проморолиги бошланди. Бироқ, Марям Узерлининг мухлислари учун унинг баҳор ойларида сериални тарк этиши ва немис врачлари томонидан “ҳиссий ёниш синдроми” билан касалланган деб топилиши бу проморолик олдида нима деган гап?

Ўтган чоршанба куни ижтимоий тармоқдаги кўпгина гуруҳлар эса севимли Хуррам Султоннинг ҳомиладорлигини муҳокама қилишди.

Гап бу ёқда экан
Турк журналисти, “Хурриет” газетаси мухбири Марямнинг яқин дугонаси ва ҳамкори бўлмиш Айше Армен Твиттерда актрисанинг қорнини ушлаб тушган суратини жойлаштириб, унга шундай изоҳ қолдирган:
“Марямнинг 4 ойлик ҳомиласи бор, у боласини бир ўзи тарбиялашга ҳозир. Шахсий ҳаёти ҳақидаги сирларни эса фақатгина менга билдирди!”

Гарчи суратдаги аёлнинг юзи кўринмаса-да, Марямнинг мухлислари уни дарҳол таниб олишди.
Сайтлардаги Марямнинг мухлислари бу янгилик билан Марямни қутлашмоқда, у ва фарзандига соғлик тилашмоқда. Кўпчилик бу муҳокамалар якунида шундай хулосага келишди: “Гоҳ Марямни кам пул тўлашгани учун сериални тарк этди дейишди, гоҳ уни касалга чиқаришди, мана аслида гап бу ёқда экан! У она бўлмоқчи экан!”

Эсингизда бўлса, ёз бўйи кўпгина сайтларда Марямнинг сериалдан кетиши катта муҳокама сабабчиси бўлган эди. Даставвал унинг тасвирга олиш жараёнидаги асаббузарликлар ва иш кўплигидан қаттиқ чарчагани айтилганди. Уч йил мобайнида шакллантирилган мукаммал актёрлар таркиби ўз ижроси билан томошабинларни қувонтириб келаётган эди. Шу пайтгача фақат иккинчи даражали ролни ўйнаётган биргина актёрнинг ўрни алмаштирилган эди. Энди эса...

Хайр, Хадича
Ёзнинг охирларига келиб, сериалда бошқа кадр ўзгаришлари ҳам кузатила бошлади. Бу гал Хуррамнинг ўғли Салим ролини ижро этаётган актёр алмаштирилди. Усмонийлар салтанати бўлажак соҳибини эндиликда 22 ёшли Арас Булут Ийнемли жонлантириш кутилмоқда. Йигитча шу пайтга қадар Туркияда анчагина довруғ қозонган “Бебаҳо вақт” телесериали орқали ҳам анчагина шуҳрат қозона олганди. Шунингдек, мазкур лойиҳани яна бир актриса Хадича роли ижрочиси Селме Эргеч ҳам тарк этди.

Ёлғиз она
Энди Хуррам биринчи рақамли шахс. Уни меҳнат ҳақи ёки касаллик эмас. Айнан ҳомиладорлик ушбу сериалда қатнашиш имконини бермайди. Боланинг отаси ким дерсиз? У биржа даллоли Жан Атеш экан. Хуррам у билан анчадан бери таниш. Айтишларича, анча аввал Жан Марямнинг қўлини сўраган, Марям ҳам рад этмаган. Марям уни ўз иккинчи ярми сифатида тасаввур ҳам эта бошлаганди.

Аммо, яқин орада Истамбулдаги ресторанларнинг бирида Жанни бошқа қиз билан кўришган. Жаннинг фикрича, улар аллақачон алоқани узишган. Марямнинг ҳомиладорлиги ҳақида эса маълумот беришни истамаган.

Бир ой илгари Марям инстаграмда дунё харитаси суратини жойлаштирган ва унга шундай изоҳ ёзган: “Азиз дўстлар, дунё кенг, Аллоҳ буюк! Бизнинг ҳаётимиз кичик бир қутичадан иборат эмас. Аллоҳдан мадад сўранг. Сизга ўз меҳру муҳаббатимни йўллайман. Бугун чоршанба! Янги кун бошланмоқда!”
Марям худди шу куни ўзининг ҳомиладор эканини билган.

Ҳал қилувчи роль
Қизиқ, негадир Хуррам роли унинг янги ижроси учун хурсандчилик олиб келмади. Яқиндагина Воҳида Гўрдумнинг талабалик йилларидан бери давом этиб, йиллар синовидан ўтиб келаётган оиласи бузилди.
Кейинги пайтларда актрисанинг ишлари жуда кўпайиб қолганди. Унинг сериалда пайдо бўлиши собиқ Хуррамнинг мухлисларининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. Бироқ, бир пайтлар саратон хасталигини ҳам енгиб ўтган актриса мухлисларнинг таҳдидли номаларию норозиликларга парво ҳам қилмаяпти. Ҳар қалай, у бундай бўлишини кутмаганди. Чунки у ўз вақтида мамлакатдаги энг севимли актрисалардан бири эди. Бир қатор танловларда у “Энг яхши актриса”, “Энг яхши аёл роли учун”, “Энг яхши театр актрисаси” сингари мукофотларни қўлга киритганди.

Яқинда Воҳида бир интервью чоғида бу ҳақида алоҳида тўхталганди. У Марямга ўрганиб қолган мухлисларни тўғри тушунишини ҳам айтган. Актрисанинг айтишича, вақти келиб, одамлар унга ҳам кўникади ва у ҳам ўз мухлисларини топа олади. Унинг ташқи кўринишини танқид остига олганларга эса шу тахлит жавоб берган: “Тушунинглар ахир, мен Марям сингари 28 ёшда эмасман, мен ҳам 20 йил аввал жуда чиройли эдим. Вақт ўз ишини қилади-да!”

Ажрашиш сабаб актриса ўз яшаш манзилини ўзгартирди. У яқинда Истанбулнинг Бешиктош туманидаги янги тўйига кўчиб ўтди. Ҳозир у бу ерда қизи билан бирга яшаяпти. Ўзининг айтишича, қизи Алези тез орада актёрлик маҳоратини пухта ўзлаштириб қайтиш учун Америкага жўнаб кетаркан. Актриса тез орасида ўзининг янги шаҳзодасини учратиб қолишдан ҳам умидворлигини яширмаяпти.

Ҳозирда эса у “Муҳташам юз йил”нинг янги фаслига ҳозирлик кўраётир. У съёмкаларга фаол ҳозирлик кўргани сабабли бу йил ёз мавсумида дам олишга имкон тополмади. Ўз ролини мукаммал даражада ижро этиш, қаҳрамон сиймосини етарли даражада жонлантириш учун у фильмнинг барча қисмларини қайтадан кўриб чиқди. Султон Сулаймон даврига оид 20 дан ортиқ китоб, турли тарихий манбалар билан танишди. Ўша давр муҳитини тўлақонли ҳис этиши учун бир неча Тўпқопи қасри ва бошқа тарихий обидаларни зиёрат қилди...
Омади кулганлар ҳам бор

Сериалнинг актёрлар жамоаси ичида омади кулганлар ҳам бор. Шаҳзода Мустафонинг севимли жорияси афсун ролини ижро этган актриса Меллисе Сезен ҳам эрга тегди. У ўз тақдирини таниқли актёр Аликан Южес билан боғлади. Икки ёшнинг висол оқшоми Римда нишонланди. “Санта-Маринелла” меҳмонхонаси боғида ўтган тўйга фақат келин-куёвнинг яқинлари, қариндош-уруғлари иштирок этди.
Қимматбаҳо ҳадя

69 ёшли актриса, Волида султон ролини маҳорат ила ижро этган Небаҳет Чеҳре яқинда ўз дугоналаридан бирининг туғилган кунини нишонлаш мақсадида Истанбулдаги ресторанлардан бирига ташриф буюрганди. Қўшни столда ўтирганлар ушбу сериалнинг ашаддий мухлисларидан экан. Шу пайт қўшни столда ўтирган эркак актрисага яқинлашиб, ўз аёли билан суратга тушишни илтимос қилди. Актриса унинг таклифини қабул қилди ва қўшни столдагилар билан бир муддат ҳамсуҳбат бўлди.

Шунда даврадаги хоним билагидаги қимматбаҳо соатини ечиб, уни актрисага тақдим этди.

Турк сериали юлдузи бундай қимматбаҳо совғани қабул қилолмаслигини айтди. Чунки бу соат “Франк” Миллер” маркали швейцар соати бўлиб, унинг ўртача нархи 37 минг доллар эди.

Маълум бўлишича бу хоним Қувайт амирининг собиқ келини экан. У Истанбулга Рианнанинг концертига кириш учун келганини айтди. Шунингдек, у севимли актрисасига 50 минг доллар қийматидаги тақинчоқ ҳам совға қилган.
Чўкаётган кема

Четдан қараганда, туркларнинг энг машҳур телесериалларидан бири бўлган “Муҳташам юз йил” чўкаётгани сабаб ҳамма тарк этаётган кемани эслатади. Дастлаб, сериалдаги сценарий муаллифи Мерал Окай вафот этди. Кейинчалик сериал асосчилари – ака-ука режиссёрлар Яғмур ва Дурул Тайлан ҳам ушбу майдонни тарк этишди.

Телесериални халқаро саҳнага олиб чиқа олган ака-укалар кутилмаганда бу асарни ўз ҳамкорлари Деря Байкал ва унинг ўғли Мерт Байкал ҳамда Яғиз Алп Акайдинга топшириб, ўзларига Америкага кетадиган бўлиб қолишди.

Эндиликда сериалда бош ролни мутлақо бошқа актриса ижро этади, янги қисм сценарийларини бошқа муаллиф ёзмоқда ва у мутлақо бошқа режиссёрлар гуруҳи томонидан суратга олинаётир. Янги фаслнинг илк қисми 11 сентябр куни экранга чиқарилади.
Категория: Jahon yulduzlari | Просмотров: 809 | | Теги: бошқаси ажрашган..., Муҳташам юз йил: Бир Хуррам ҳомилад | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz