SHERLAR.BIZ Juma, 29.03.2024, 08:18
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 3 » Муҳаммадисо: "Райҳон билан суратга тушган филмни ёқтирмайман"
01:34
Муҳаммадисо: "Райҳон билан суратга тушган филмни ёқтирмайман"
"Даракчи.uz" нинг бу сафарги меҳмони «M&TVA – 2011» тақдимот маросимининг энг яхши актёри номинацияси ғолиби, комик роллари билан машҳур бўлган Муҳаммадисо Абдулхайиров. Унинг тижорат фильмлардаги роллари бир-бирига икки томчи сувдек ўхшаш бўлиб бораётгани сабаб, актёрни баҳсга таклиф этишга қарор қилдик.

Оқловчи: Суҳроб



Қораловчи: Ўткир


Ўткир: — Бугунги тижорат фильмларининг салкам олтмиш фоизида сиз иштирок этаётганингизнинг гувоҳи бўляпмиз. Уларнинг деярли барчасида комик, бир-бирига ўхшаш образларда намоён бўласиз. Мисол тариқасида "Тундан тонгача” ва "Олинг қуда, беринг қуда” фильмларидаги ролингизни айтиш мумкин. Образларингизнинг характери ҳам деярли бир хилдек. Балки, бунга битта партнёр ёки битта режиссёр билан ишлаётганингиз сабаб бўлаётгандир.

Муҳаммадисо Абдулхайиров: — Биласизми, ролларнинг бир-бирига ўхшамаслигини таъминлаш жуда қийин. Балки қайсидир актёр буни мендан кўра яхшироқ эплаётгандир, аммо мен ҳали бу вазифани тўла бажаролганим йўқ. Ролларимининг ўхшаб бораётганига яна бир сабаб бу – фильмларнинг кўплигида. Яъни, бугун менинг иштирокимда янги комедия чиққан бўлса, орадан икки кун ўтиб томошабинлар шу жанрдаги яна бир фильмимни томоша қилишяпти. Аслида мен ҳар бир ролда ўзига хос элемент қўшишга ҳаракат қиламан.

Ўткир: — Аммо ҳар бир ролда янги характер очиш, рол устида ишлаш актёрнинг вазифаси-ку...

М. Абдулхайиров.: — Юқоридаги гапларимни нотўғри тушундингиз, шекилли. Айтмоқчиманки, мен бир инсон бўлганим учун ҳам, турли роллар ижросига бажаришга бироз қийналаман. Агар ҳозир сиз айтган "Тундан тонгача” ва "Олинг қуда, беринг қуда” фильмларини оладиган бўлсак, унда яратган ролларимдаги фарқ ва ўзига хосликни топиб бераман. "Олинг қуда, беринг қуда” фильмида "Тундан, тонгача” фильмига нисбатан ўта чапани, содда эркакнинг характерини очиб берганман. Иккита ролимдаги энг катта фарқ шу. Фильмни тасвирга олиш жараёнида агар бир фильмда ишлатилган гаплар кўп қайтариладиган бўлса, ўзим ёки режиссёр шу заҳоти суратга олиш ишларини тўхтатмиз. Сабаби, бир кинодаги гапнинг бошқасида қайтарилиши ҳам ўхшашликка сабаб бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам менга билдирган фикрингиз учун раҳмат. Ролларимдаги бир хиллик учун сизлар ва томошабинларидан узр сўрайман

Ўткир: — Ролларингизни кузатиб, тасвирга олиш ишларига тайёрланмасдан чиқади, деган фикрга келиш мумкин. Ролларингизда сохталик сезилади, кўпроқ импровизацияга таянигандек туюласиз.

М. Абдулҳайиров.: — Мен ҳеч қачон тасвирга олиш майдончасига тайёрланмасдан чиқмаганман. Ҳар бир ролга камида 4-5 соат тайёрланаман. Тасвирга олиш майдончасига боришдан аввал партнёрларим билан репетиция қиламиз. Импровизация келсак, гапингиз тўғри, ролларимда импровизация кўп. Бу ролга тўлақонли тайёрланганликни билдиради. Тасвирга олиш жараёнида импровизация қилиш актёрга тақиқланмаган.

Суҳроб: — Сценарий ёзишда ҳам иштирок этасизми?

М. Абдулҳайиров.: — Йўқ. Мен доим тайёр сценарийни оламан. Аммо қаҳрамонимнинг характеридаги айрим жиҳатлар менга тўғри келмаса, уни ўзгартиришим мумкин. Бу ролнинг табиий чиқишга кўмаклашади.

Суҳроб: —Ўзингизни кўпроқ қайси жанрда ижод қила оладиган актёр деб биласиз?

М. Абдулхайиров: — Мен ҳар бир ролда ўзимни топа биламан. Ҳам комик, ҳам жиддий характердаги ролларни очиб беришим мумкин. Бир хилликда қолиш ниятим йўқ.

Ўткир: — Аммо ҳозир фақат бир хил ижод қилиб келаяпсиз-ку!

М. Абдулҳайиров: — Менга ҳозирча шундай таклифлар бўляпти. Кейинчалик йўналишни ўзгартириш ўз қўлимда.

Суҳроб: — Ролларингизнинг ичида энг яхши кўрганларимдан бири бу – Райҳон билан суратга тушган "Янги йил париси” фильмидир. Бу анча йиллар аввал суратга олинган.

М. Абдулхайиров: — (маъноли кулиб). Афсуски, "Янги йил париси” менинг энг омадсиз ролларимдан бири деб ўйлайман. Ижодимда фақат бир мартагина ўз ролимни режиссёрга ишонганман. Фильм режиссёри Андрей Коробкин мен ижро этадиган рол характерини ўзи ўйлаган эди. Аммо бугун ўша режиссёрга ролимни ишониб топширганимдан жуда афсусдаман. Мазкур кинодаги ролим жуда бўш, маъносиз чиққан. Ижодимдаги энг омадсиз ролим дейишимга ҳам сабаб шу. Агар бугун айнан "Янги йил париси” қайтадан суратга олинса, бу ролга умуман бошқача ёндошган бўлардим.

Суҳроб: — Таклифларга рад жавобини ҳам берганмисиз?

М. Абдулҳайиров: — Менинг вазифам рол ўйнаш! Касбим шу! Шунинг учун ҳам камдан-кам ҳолларда режиссёрларнинг таклифларни рад этаман. Режиссёрлар берган ролга рози бўлмаслик, яхши актёрнинг иши эмас, деб ҳисоблайман. Актёр гўё пластилин, уни режиссёрлар истаган ролида синаб кўриши мумкин.

Ўткир: — Пластилинга хос ўзгаришларни сизда кўриш қийин. Деярли бир хил амплуадаги ролларни ўйнайсиз. Режиссёрларнинг барча таклифига рози бўлишингиз, ролларингизнинг бир-бирига ўхшаб бораётганига сабаб бўляпти, деб ҳисоблайман.

М. Абдулҳайиров: — Юқоридаги гапимни яна такрорлайман. Мен актёрман! Вазифам режиссёрнинг айтганини қилиб, у берган ролни ўйнаш. Мен учун санъат бизнес эмас. Режиссёрлар билан келишиб (молиявий масалаларни ҳам) рол ижро этишга одатланганман.

Ўткир: — Режиссёрнинг айтганини бажаришдан ташқари, сиз ижодкор ҳам саналасиз...

М. Абдулхайиров: — (Бироз ўйланиб) Барчамизнинг ўзимизга яраша камчилигимиз бор. Кейинги ролларимда бугунги айтилганларни инобатга олиб ишлашга ҳаракат қиламан.

Ўткир: — Қайси ролларингиздан кўнглингиз тўлган?

М. Абдулҳайиров: — Ростини айтсам, ўзимга ҳеч қайси ролим ёқмайди. Йўқ-йўқ, бу – ролларимни ёмон кўраман, дегани эмас. Шунчаки, ролларимни экранда кўрганимда бироз энсам қотади, холос. Иштирокимдаги фильмларни томоша қилиб, ўзимга ўзим доим нега бу ролни шундай ижро этган эканман, деган саволни бераман...

Суҳроб: — Ҳаётда ҳам ҳазилкаш экансиз.

М. Абдулҳайиров: — Ҳар доим ҳам эмас. Баъзида дўстлар даврасида шунчаки, жим ўтириб қолсам, "Исо, нима бўлди? Тобинг йўқми ё бирон бир муаммо қийнаяптими?” деб савол беришади. Ҳаётда ёшимга мос, ўтирган даврамга қараб гапиришга одатланганман.

Томонлар хулосаси:
М. Абдулхайиров: — Одамни мақташдан кўра, уни танқид қилиш осон. Шунинг учун мухлислар ҳам, журналистлар ҳам, ҳар бир ижодий ишга холис баҳо беришларини истайман. Бугунги суҳбатда мен нафақат саволларга жавоб бердим, балки фильмларимни томоша қилганлар билан фикр алмашиб, ўзимга керакли хулоса чиқардим. Ҳар бир айтилган танқидий фикрни эътибордан четда қолдирмадим. Камчиликларни кейинги ижроларимда тўлдириб боришга ҳаракат қиламан.

Ўткир: — Муҳаммадисо аканинг "Ҳеч бир ролим ўзимга ёқмайди” деган гапи тўғри гап бўлди. Актёрнинг ўзи йўл қўяётган камчиликларини тан олгани яхши. Аммо нега ана шу камчиликларни бошқа киноларида такрорлаши мен учун жумбоқлигича қоляпти. Балки бу режиссёр ёки бўлмаса бунги "замонавий” кино талабидир, яна ким билади дейсиз...

Суҳроб: — Бугунги учрашувга қадар мен бу актёрни қандай ҳурмат қилган бўлсам, суҳбатдан сўнг ҳам унга бўлган муносабатим ўзгармади. У ҳар бир саволга тўлиқ ва танқидларга муносиб жавоб бера олди. У мен учун профессионал актёр. Унинг ўзбек киносида, айниқса комедияда жанрида ўрни катта. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолишига ишонаман.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 742 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
Uz_BooM03.02.2013 08:48
Uz_BooM03.02.2013 08:49
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz