Афсонавий боксчи Муҳаммад Али оғир касал. Бу ҳақда спортчининг укаси хабар берди. Раҳмон Алининг сўзларига қараганда, 71 ёшли чемпион 1984 йилдан бери Паркинсон касаллигидан азоб чекади, у гапиролмаяпти, яқинларини таний ҳам олмаяпти. Укасининг айтишича, Муҳаммад Али "бир неча ой ёки бир неча кундан кейин ҳам вафот этиши мумкин”. Боксчининг рафиқаси унинг ёнига қариндошларини қўймаётган экан.