SHERLAR.BIZ Payshanba, 19.09.2019, 03:29
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 20
Mexmonlar: 20
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 10 » Муқаддас Холиқова юрак ҳуружи туфайли
04:43
Муқаддас Холиқова юрак ҳуружи туфайли
Муқаддас Холиқова юрак ҳуружи туфайли шаддод роллардан воз кечди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муқаддас Холиқова январ ойи бошларида инфаркт касаллигига йўлиқиб, мана икки ойдирки даволанишда.
Актрисанинг бетоб бўлиб қолганини эшитиб унга ьир неча марта сим қоқдик. Бироқ қўнғироқларимизга жавоб бермади. Куни кеча унинг ўзи тахририятимизга қўнғироқ қилди.

Муқаддас Холиқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

"Бетоб бўлиб қоламан, деб ўйламаган эдим”
Ҳар бир киши вақти-вақти билан ўзининг соғлигига эътибор бериши керак экан. Ўзини ҳурмат қилган одам ҳеч қачон ютқазмайди деб бежизга айтишмас экан. Айниқса, аёл киши ўз соғлигига бефарқ бўлмаслиги лозим. Деярли ҳар ҳафтада "Кўнгил” спектаклини 2 мартадан қўяётган эдик. Янги йилдан сўнг, спектаклдан бир кун аввал қаттиқ тобим қочди. Шифокорлар инфаркт ташхисини қўйишганида, нафақат атрофдагилар, балки ўзим ҳам бу даражада бетоб бўлиб қоламан деб ўйламаган эдим. Яхши ҳамки атрофимда яқинларим, ёр-у биродарларим, дўстларим бор экан. Мени ҳам маънавий, ҳам моддий, ҳам руҳан қўллаб-қувватлаб туришди.

"Мухлисларимнинг олдида виждоним қийналяпти”
Тўшакда ётганимда уй телефони ҳам, уяли телефоним ҳам тинмади. Шифокорлар: "Иложи борича камроқ телефонда гаплашинг” дейишгани учун, қизларим мулоқот қилишимга йўл қўйишмади. Аммо жигаримдек бўлиб кетган мухлисларимнинг меҳрини узоқдан бўлса-да, ҳис этиб турдим. Гаплаша олмаётганимдан роса ачиндим. Чунки киши ана шундай вақтларда ҳамма нарсанинг қадрига етиб, ён-атрофидаги одамларни бирма-бир таҳлил қиларкан. Гарчи хаста бўлсам-да, "Кўнгил” спектаклига мени кўраман деб келган мухлисларимнинг олдида виждоним қийналди.

"Куёв – ёв бўлмайди"
Ўғлим йўқлиги бир умр менга армон бўлса керак, деб ўйлардим. Куёвим доим ёнимда ўғилдек хизмат қилаётганини кўрганлар "Муқаддасхон эҳтиёт бўлинг куёв – ёв бўлади” дейишарди. (ўйланиб) Йўқ, мен бу гапнинг мутлақо нотўғри эканига яна бир бор амин бўлдим. Ҳолдан тойиб йиқилиб қолганимда, куёвим ёнимда турди, мен учун ҳатто жонини беришга ҳам тайёр бўлганини кўриб, ўғлим йўқ деб ҳеч куюнмасам ҳам бўларкан дедим.

"Сув бир лойқаланиб кейин тинади”
Мен кўча-кўйда, фильмларда бировга гапини бермайдиган, айтгани айтган, дегани деган аёл бўлганим билан турмуш ўртоғимнинг ёнларида "сувга тушган мушукдек” бўлиб қоламан. (кулиб) Тўғрида аёл кўчада ким бўлишидан қатъи назар, эркак учун у аввало аёл. Санъаткорларнинг турмуш қуриши ҳам, оиласи ҳам кишининг кўзига, шунчаки деб ўйлайдиганлар ҳам бор. Аммо мен доим оиламни барчасидан устун қўйиб яшаб келмоқдаман. Баъзида оилани ушлаб туриш, асосан эркак кишинг қўлида дейишади. Менимча, бунга кўпроқ аёл киши масъул. Қачонки, аёл эрининг ҳамма хатти- ҳаракатига чидаса, уни бемаврид тергайвериб, жанжал чиқармаса, ана ўшанда оила мустаҳкам бўлади. Сув бир лойқаланиб кейин тинади. (кулиб) Нима мен турмуш ўртоғим билан ҳеч қачон уришмаган, калтак емаган аёлга ўхшайманми?! Калтак еган бўлсам, ўзимнинг тилимдан еганман. Тил югуриги бошга, қўл югурги ошга деб бежизга айтишмайди. Ўша вақтларда ҳам ҳозирги келинларга ўхшаб аюҳаннос солиб ажрашаман, демаганман.

"Хат орқали гаплашардик...”
Бир пайтлар театримизда ишлайдиган устоз актрисамиз Мукамбар Раҳимова турмуш ўртоғимни кўчада кўриб қолиб, "қалай полвон яхши юрибдими?” дебдилар. Турмуш ўртоғим ҳайрон бўлиб, уларга қарасалар, "нега хайрон бўляпсиз, ахир полвондек қизни сизга узатдик-ку” дебдилар. Ўша куни турмуш ўртоғим уйга қайтиб "хотин сени театрда полвон дейишарканми” деб қолдилар. Орадан кунлар ўтиб, баъзи айтганларини ўз вақтида қилмай қолсам "эй манави айтганимни нега ўз вақтида қилмадинг "мол” дейдиган одат чиқардилар. (кулиб) Ўшанда ёнларига бориб "Дадаси мол десангиз ғалати эшитиларкан, лоақал "молчик” денг” деб илтимос қилдим. Улар ишдан қайтганларида мен ишга кетардим. Шунинг учун ҳам бир-биримизга айтар гапимиз бўлса, қоғозга ёзиб токчага қўйиб кетардик. Бир куни хўжайиним "нимага кўйлагимнинг тугмасини тикиб қўймадинг "молчик” деб ёзиб кетибдилар. (хандон отиб кулади) Шу куни уйимизга овсиним келиб ҳалиги хатни ўқиб қолибди. Ишдан қайтиб келганимда "Вой Муқаддасхон эрингиз сизни мальчик” деб чақирадиларми деганди. Айни кунларда турмуш ўртоғим билан ўша вақтлардаги ширин хотираларни эслаб мириқиб куламиз.

Хотима
Шифокорлар аввалгидек шаддод, бақироқ аёллар ролини вақтинча ўйнамасликни буюришди. Балки бу менга берилаётган яна бир имкониятдир. Энди ўзимни мунис ва муштипар она, севимли уй бекаси каби ролларда синаб кўраман. Нима бўлганда ҳам оғир кунларимда менга ҳамдард бўлиб турган мухлисларимга, яқинларим, касбдошларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Қамариддин Шайхов суҳбатлашди.
darakchi.uz
Категория: O'zbek yulduzlari | Просмотров: 627 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz