Статистика |
Hozirda saytda: 3 Mexmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 4 » МТСнинг навбатдаги шикояти ҳам қаноатлантирилмади
23:08 МТСнинг навбатдаги шикояти ҳам қаноатлантирилмади |
4 апрел куни Ўзбекистон олий хўжалик судининг ҳайъати «Ўздунробита» МЧЖнинг лицензиясини ноқонуний бекор қилиш ҳақидаги шикоятини қаноатлантирмади. "МТС-Ўзбекистон" бренди остида мобил алоқа хизматини кўрсатиб келган "Ўздунробита" хорижий корхонаси энди Олий хўжилк судининг президиумига шикоят қилиш ҳуқуқига эга. "Биз Олий хўжалик суди томонидан "Ўздунробита"нинг лицензиясини олиб қўйилишига оид шикояти қаноатлантирилмаганини тасдиқлаймиз. Қарор билан танишиб чиққач, тегишли тартиб асосида шикоят қилиш имкониятини кўриб чиқамиз" — дейди МТС вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойи бошида Тошкент шаҳар хўжалик суди "Ўздунробита” ХК МЧЖ кредиторларининг корхонани банкрот деб эълон қилиш ва тугатиш ҳақидаги расмий илтимосини ҳам қанотлантирмаган эди.
Ўшанда суд кузатув жараёнини шу йилнинг 22 апрелига қадар узайтиргани ва шундай сўнг, суднинг ушбу алоқа операторининг банкротлик ҳолатини кўриб чиқиш учун навбатдаги йиғилиши тайинланиши айтилган.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 697 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|