Главная » 2013»May»5 » «МТС-Ўзбекистон» филиалларига нисбатан банкротлик ишлари қўзғатилди
12:15
«МТС-Ўзбекистон» филиалларига нисбатан банкротлик ишлари қўзғатилди
«МТС-Ўзбекистон» бренди остида мобил алоқа хизматини кўрсатувчи «Ўздунробита» корхонасининг вилоят филиалларига нисбатан банкротлик тўғрисида ишлар ва кузатув жараёни очилди. Бу ҳақда «Биржа» газетаси хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, банкротлик тўғрисидаги ишлар Қорақалпоғистон ва вилоятлар Хўжалик судларининг ажрими асосида қўзғатилган.
«Биржа» газетасининг қайд этишича, хўжалик судлари вақтинчалик бошқарувчиларни (ташқи кузатувчилар)ни тайинлаган. Кредиторларнин мажлиси 2013 йилнинг 3 июнига белгиланган бўлса, хўжалик судлари «Ўздунробита» филиалларига нисбатан банкротлик тўғрисидаги ишларни 10 куни кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар хўжалик суди 22 апрель куни Россияда фаолият олиб борувчи «МТС» компаниясининг Ўзбекистондаги филиали – «Ўздунробита»ни банкрот деб тан олганди.