Главная » 2013»Aprel»19 » "МТС Ўзбекистон" банкротлик масаласида судга қайтадан мурожаат қилади
00:22
"МТС Ўзбекистон" банкротлик масаласида судга қайтадан мурожаат қилади
"Ўздунробита" ХК МЧЖ (МТСнинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси) кредиторлари мазкур уяли алоқа операторини банкрот деб топиш ва уни тугатишни сўраб яна бир бор судга мурожаат қилади.
Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берган. Хабарларга қараганда 2013 йил 17 апрел куни корхона кредиторларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтган ва унда кўпчилик овоз билан корхонани банкрот деб эълон қилиш ва тугатиш бўйича судга ариза беришга келишиб олинган.
Тошкент шаҳар хўжалик суди шу йилнинг 22 апрел куни мазкур иш юзасидан такроран мажлис ўтказади.
2013 йил январ ойида «Ўздунробита» ХК МЧЖ Тошкент шаҳар хўжалик судига банкрот бўлгани тўғрисида ариза берганди. Бунга корхонанинг 600 млн. доллар миқдоридаги жаримани тўлашга қодир эмаслиги сабаб қилиб кўрсатилган.
18 январ куни Тошкент шаҳар хўжалик суди "Ўздунробита" ХК МЧЖ нинг молиявий мажбуриятларни қондира олмаслиги юзасидан берган банкротлик тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун қабул қилган. Шундан сўнг, компанияда вақтинчалик бошқарув тайинланиб, кузатув ишлари олиб борилган.
11 март куни эса Тошкент шаҳар хўжалик суди "Ўздунробита” ХК МЧЖ кредиторларининг корхонани банкрот деб эълон қилиш ва тугатиш ҳақидаги расмий илтимосини қанотлантирмади. Суд кузатув жараёнини шу йилнинг 22 апрелига қадар узайтирган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бир қатор қонун талабларини бажармагани учун "Ўздунробита” ХКнинг фаолиятини тўхтатган ва кейинчалик лицензиясини бутунлай тугатган эди. Шунингдек суд ҳукми билан корхонага 600 млн.доллар миқдорида молиявий жарима солинган.