Главная » 2012»Noyabr»12 » МТС иши - Каримовнинг "бурнига” чертиш ўз таъсирини кўрсатди
00:30
МТС иши - Каримовнинг "бурнига” чертиш ўз таъсирини кўрсатди
МТСнинг Ўзбекистондаги мол мулки мусодарасини бекор қилган Тошкент шаҳар
апелляция суди, фақат куч қўллаш услубини тушунувчи Каримовлар учун
"анча адолатли" бўлди.
Ўзбек маҳкамачилигида сенсация!
Тошкент шаҳар суди апелляция ҳайъати, Россия ва МДҲдаги йирик уяли алоқа
оператори МТСнинг Ўзбекистондаги мулкини мусодара этилишини хато деб
топиб, биринчи инстанциядаги судлов қарорини бекор қилди.
Бундан ташқари, суд 100 фоиз МТСга тегишли бўлган "Ўздунробита"га
қилинган молиявий эътирозлар миқдорини 900 дан 600 млн долларга
қисқартирди ва уларнинг тўланиши учун саккиз ой муҳлат берди.
Тошкент шаҳар судининг 17 август куни чиқарган дастлабки ва 8 ноябрда
чиқарган иккинчи қарорига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ - бироқ "ўзбек
фемидаси"нинг бири бирга зид бўлган икки қарорини изоҳловчи анча кескин
воқеалар юз берди.
Бу воқеаларнинг бари, президент Ислом Каримов оиласи, шахсан унинг ўзи
ва унинг учун азиз бўлган қизлари ҳамда пулларига тааллуқли бўлди.
Москва раҳбарлари томонидан қўллаб қувватланган Россия уяли алоқа
гиганти билан конфликт, илк бор Каримов оиласининг ўз ғаними билан йирик
жангларига айланди, унга қарши каримовларнинг одатий усуллари -
геосиёсий манфаатларнинг спекуляция қилиниши наф келтирмади.
Молиявий махинациялар компраматларини ташлаш, аниқроқ айтганда, унинг
тўнғич қизи томонидан мамлакатнинг таланаётгани ва бошқа ҳорижий
сармоядорларга ўлпонлар солинаётгани ҳақидаги маълумотлар очила
бошланди.
Анча кучли бўлган қурол, - Каримованинг Швейцариядаги ёрдамчилари ва
ҳисоб рақамларининг, Москвадаги квартираларининг ҳибсга олиниши билан,
унинг тумшуғига туширилган тарсаки борган сари сезиларлироқ бўлди.
Швейцария ҳуқуқ тартибот идоралари қўлга киритган ва Швеция журналистлар
муттасил эълон қилиб турган маълумотлар, - Каримовларга қарши ҳисоб
китобда сиздирилган компраматлар бўлгани табиий.
Жамоатчилик Каримова томонидан яратилган оффшор ширкатлари, унинг
афсонавий миқдорда поралар олгани, унинг Ўзбекистонда биргаликда ўғирлик
қилишда иштирок этган ёрдамчилари ҳақида кўпроқ нарса билди.
Ва Ислом Каримов оисласи навбатдаги огоҳлантиришни олди.
Кеча аён бўлишича, Каримовлар томонидан "қора тамға” қабул қилинган.
Ўзбек суди, унга кўрсатилган мушт эътиборга олинганини намойиш қилди.
Ибрат олинди. Тошкент МТС билан боғлиқ вазиятни "изга солиш"га
уринмоқда.
2005 йили отувга тутилган Андижон воқеасидан фарқли, тағин "ёмон бола”
тарзида пайдо бўлган Каримов ва унинг оиласи, илк бор ғарб сиёсатчилари
кўнгилчанлигидан четда қолди.
Евроиттифоқ мамлакатлари ва АҚШ Ислом Каримов режимига қарши фақат
диалог, ҳамкорлик, тренинглар - каби воситаларни ишлатиб келишарди.
Ўтган йиллар Каримовга қарши бу йўлларнинг кор қилмаслигини кўрсатди.
Фақат кучгагина таянган режим, фақат кучнигина тан олиши ва ҳурмат
қилиши мумкин.
Россиядаги МТС ширкати ва унинг ортида турган Россия ҳукумати бугун ва ҳозир буни намойиш қилмоқда.