SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 10:29
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 2 » МТС апрелда Ўзбекистондан тўлиқ чиқиб кетиши мумкин
14:45
МТС апрелда Ўзбекистондан тўлиқ чиқиб кетиши мумкин
МТС 2013 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон бозорини тўлиқ тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «Система» компанияси директорлар кенгаши раиси Владимир Евтушенков «Вести FM» радиосига берган интервьюсида маълум қилди.

«[Ўзбекистонда] бизнинг ускуналаримиз турибди, ходимларимиз ҳам бор, бироқ, ўйлашимча, апрелда ҳаммасига якун ясалади ва биз [Ўзбекистон] бозоридан чиқиб кетишга мажбур бўламиз», – дея Евтушенковнинг интервьюдаги сўзларидан иқтибос келтирмоқда RBC. Маълумот ўрнида, «Система» МТС акциядорларидан бири ҳисобланади.

Аввалроқ, 11 март куни Тошкент шаҳар хўжалик суди «Ўздунробита»нинг компанияни банкрот деб тан олиш тўғрисидаги илтимосномасини рад этиб, ташқи кузатув жараёнини 22 апрелга қадар узайтириш тўғрисида қарор чиқаргани маълум бўлган эди.

2013 йил январида «Ўздунробита» Тошкент шаҳар хўжалик судига банкротлик тўғрисида ариза берган. Бунга, компанининг молиявий мажбуриятларни бажара олмаслиги сабаб бўлган, шу сабаб компанияда ташқи кузатув жорий этилиб, муваққат бошқарувчи тайинланган эди. «Ўздунробита» кредиторларининг 5 март куни бўлиб ўтган мажлисида эса кўпчилик овоз билан судга операторни банкрот деб тан олиш ва мол-мулкни ликвидация қилиш жараёнини очиш ҳақида илтимоснома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

2012 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида «Ўздунробита»нинг бир қатор ходимлари даромадларни яширишда айбланиб, жарималарга тортилган ва аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган, компания маблағлари эса давлат ҳисобига ўтказилиши маъум қилинган эди. Кейинроқ, аппеляция инстанцияси сўнгги қарорни бекор қилди, бироқ операторга нисбатан молиявий даъволарни 600 миллион долларга баҳолади ва «Ўздунробита» бу маблағни саккиз ой давомида тўлаши кераклигини маълум қилди.

2012 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ҳозирги Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси), хизмат кўрсатиш соҳасида кўплаб қоидабузарликларга йўл қўйгани учун, «Ўздунробита» лицензиялари фаолиятини дастлаб тўхтатиб қўйган, сўнгра бутунлай бекор қилган эди. Суд ушбу қарорни қўллаб-қувватлаб ҳукм чиқарган ва Ўзбекистондаги энг йирик мобил алоқа оператори ўз фаолиятини тўхтатган эди.Voqea:
“MTS-O‘zbekiston”. Muammolar.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 747 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 1
SOLIHBEK02.04.2013 17:03
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz