Испан ОАВ берган хабарга кўра, "Реал”нинг португалиялик мураббийи Жозе Моуринью шу йил ёзда жамоани тарк этади. Моуринью январь ойида бошқа клуб билан шартнома имзолагани учун ҳам ҳозирги жамоада қололмайди.
Маълум бўлишича, Моуриньюнинг ўзи ҳам, "Реал” президенти Флорентино Перес ҳам бу ҳақда оммавий гапиришни хоҳламаяпти. Жозе кейинги мавсумда тайёрланиш жараёнида қатнашмаган ҳам.
|