Лондоннинг "Челси" клуби мағлубиятга учрагандан сўнг, раҳбарият бошқа мураббий олиб келиш масаласини ўртага ташламоқда. Metro нашрининг хабарига кўра, португалиялик мутахассис Жозе Моуринью Лондонга, "аристократлар" бошқарувига қайтиши мумкин экан. Унинг номи биринчилардан зикр этилган. "Челси" клуби хўжайини Рафаэль Бенитеснинг ишларидан қониқмаяпти. Шундай экан, катта эҳтимоллик билан Моуринью ёзда "Челси"га бош мураббий этиб тайинланиши мумкин.