Главная » 2013»Yanvar»26 » Москваликлар метро бекатига Фаргона номини беришни исташмаяпти
00:46
Москваликлар метро бекатига Фаргона номини беришни исташмаяпти
Россия пойтахти Москвада барпо этилаётган янги метрополитен бекатларидан бирининг номини «Ферганская улица» деб номлаш режлаштирилган эди. Бироқ айрим норозиликлар ва эътирозлар келиб чиққани боис бекат номини яқин кунларда ўзгартириш кўзда тутилмоқда, деб ёзади "Известия" газетаси. 28 январь куни Қайта номлаш бўйича Москва шаҳар комиссияси Выхино-Жулебино туманидаги Кожуховский линиясидаги «Ферганская улица» ("Фарғона кўчаси”) номли бекатни қайта номлаш масаласини кўриб чиқмоқчи. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, шаҳар аҳолиси бекат номини XIX асрнинг таниқли ва истеъдодли бастакори Милий Балакирев шарафига – "Балакиревская”га ўзгартиришни талаб этмоқда. Хабарларга қараганда бекатнинг ҳозирги номи Фарғона водийси – Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегаралари туташган ҳудуд шарафига қўйилган эди. Жанубий- шарқий округ ижтимоий ривожланиш бошқармаси раҳбари Ольга Бахчиеванинг айтишича, бундан аввал «Братеево» бекатининг номини Қозоғистон раҳбариятининг илтимоси билан "Олма- ота”га алмаштирилганда, аҳоли орасида катта норозилик туғилган эди. "Бундай нохуш ҳолат яна такрорланишини истамаймиз,” – дейди у. Маълум бўлишича, бекатни "Балакиревская” деб номлашни ҳаммадан кўпроқ Милий Балакирев номидаги болалар санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари талиб қиляпти. Эслатиб ўтамиз, Москва метрополитенидаги Кожуховский линиясини 2016 йилнинг декабрида ишга тушириш режалаштирилган. Фото: ИЗВЕСТИЯ/ Александр Матвеев