SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 21:04
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 13
Mexmonlar: 13
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 2 » Москвада GULI брендининг тақдимоти ўтказилди
22:52
Москвада GULI брендининг тақдимоти ўтказилди
Москвадаги машҳур «Soho Rooms» клубида GULI Баҳор-ёз 2013 либослар тўпламининг намойиши ҳамда бренднинг янги парфюмерия линияси - «Mysterieuse for womеn» ва «Victorious for men» атрларининг муаттар иффори, шунингдек, Гулнора Каримованинг илк инглиз тилидаги альбоми «Googoosha»дан ўрин олган «How Dare» клипининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир ташкилотчилари - «Soho Rooms» ва «Lenskaya Fashion».
Бутун кеча давомида бетакрор шинам муҳит ҳамда шарқона ўзига хослик ва башанглик ҳукм сурди. Меҳмонлар орасида қўшиқчи Прохор Шаляпин, телебошловчи Анна Чапман, хонанда Азиза, рассом Даниил Федоров, кинотанқидчи Давид Шнейдеровни ва унинг рафиқасини, таниқли клипмейкер Павел Худяков, Россиянинг етакчи агенстволари топ-моделларини, голливуд актёри Тиль Швайгер, актёр ва режиссёр Фёдор Бондарчук, актёр ва шоумен Игорь Верник, рэпер ва продюсер Тимати ва бошқа кўплаб таниқли кишиларни учратиш мумкин эди.
«Soho Rooms» майдонида намойиш этилган GULI Баҳор-ёз 2013 либослар тўпламида турли анъаналар ҳамоҳанглиги – қадимий миллийликнинг мода саноатидаги замонавий талаблар билан уйғунлиги яққол кўзга ташланади. GULI брендининг муаллифи ва дизайнери Гулнора Каримованинг фикрича, Шарқ мода оламига киритиш мумкин бўлган анъаналарга бойдир.
GULI – Mysterieuse for Womеn ва Victorious for Men атрлари – жамоатчилик орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Боиси бу муаттар иффорлар Франциянинг Лимож вилоятидаги ноёб қобилият эгаси бўлган моҳир усталар қўли билан ишланган лимитланган флаконларда «дунё» юзини кўрди. Бу ҳунармандлар ўз санъат асарлари билан азалдан машҳур саналганлар. Аёллар атири флаконидаги Mysterieuse ёзуви юпқа зарварақ билан юргизилган. Зеро, бу нафақат хушбўй атир иффорини, балки GULI заргарлик тўпламининг нозик безак ифодасини ҳам акс эттиради. Victorious эркаклар атри флаконида эса Худоёр-хон (Қўқон хони, XVIII аср) саройидаги фрескалар тасвири кумуш билан безатилган. Шунингдек, безатилишда қимматбаҳо металлар қўлланилмаган флаконларнинг оммабоп тури ҳам чиқарилди.

Атрларни яратишда машҳур аттор Бертран Дюшафор (Bertrand Duchaufour) иштирок этган. У Dior, Lancome, Christian Lacroix, Givenchy каби машҳур брендлар остида ишлаб чиқараладиган атрлар яратилишида қатнашган.
Аёллар атрининг юзи - GULI брендининг муаллифи ва дизайнери Гулнора Каримова, эркаклар атрининг юзи эса машҳур тарихий турк сериали «Муҳташам юз йил» бош қаҳрамони Султон Сулаймон тимсолини яратган актёр Халит Эргенчдир.
Кечада тақдим этилган «How Dare» ва «Round Run» клиплари, айтиш мумкинки, илк инглиз тилидаги альбом «Googoosha»нинг ўзига хос ташриф қоғозлари бўлиб хизмат қилади. Альбомда жами 12та муаллифлик композициялари жам бўлган. Ушбу альбомни яратишда машҳур продюсер ва бастакор Максим Фадеев билан ҳамкорликда ишланган.

Фото: guli.uz


Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 459 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz